«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 16:04
ЎЗO‘Z

Питер Ҳюистра: «Ғалаба қозониш орқали курашда қолишимиз мумкин»

25 апр, 22:05 2 335 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Питер Ҳюистра: «Ғалаба қозониш орқали курашда қолишимиз мумкин»
Фото: «Пахтакор» ФК
Осиё Чемпионлар Лигаси 5-тури доирасидаги «Трактор» — «Пахтакор» ўйинидан олдин матбуот анжумани ўтказилди. Унда Тошкент клуби бош мураббийи Питер Ҳюистра ва жамоа ҳимоячиси Шерзод Аъзамов иштирок этди.

- "Эртага бизни аҳамияти жуда юқори ўйин кутмоқда. Бизда кейинги босқичга чиқиш учун имконият қолган. Ғалаба қозониш орқали курашда қолишимиз мумкин. Буни уддалашга ҳаракат қиламиз. «Трактор» билан биринчи ўйинимиз эсда қоларли кечганди. 3:3 натижаси бизга ижобий ва салбий таассуротларни берганди. Эртага бошқача ўйин бўлиши мумкин, ҳар бир баҳснинг ўз тарихи бор. Биз яхшироқ ўйнаган ҳолда зафар қучишга интиламиз", - деди Питер Ҳюистра, «Пахтакор» бош мураббийи.

Шунингдек, Аъзамов: "Бизни «Трактор» билан муҳим беллашув кутмоқда. Ҳали кейинги босқичига чиқишга кичик имкониятимиз бор ва ундан фойдаланишга уринамиз. Рақиб турнир жадвалида биздан юқори бормоқда. Эртанги баҳсда қайси жамоа жисмонан яхшироқ тайёр бўлса, ўша томон ғалаба қозонади деб ўйлайман", - дея ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг биринчи давра доирасида ўтказилган ўйинда 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди. «Трактор» ва «Пахтакор» ўртасидаги 5-учрашуви 26 апрель куни Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 330
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 181
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 70
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 196
  • Аббосбек Файзуллаев Вьетнамга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди 22 апр, 23:35 352
  • Қасамлардан қайтилдими? Хави яна бир йил "Барса"да қолиши мумкин 22 апр, 20:00 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 0
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 24
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 43
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 42
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 53
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 31
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 330
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 43
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 24
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 35
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 26
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 181
  • Бўлимлар