«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 12:56
ЎЗO‘Z

1 июндан айрим тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин

23 апр, 12:12 2 430 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
1 июндан айрим тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин

Жорий йил 21 апрел куни президентнинг «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.


Қарор билан тадбиркорлик субъектларини узликсиз фаолият кўрсатиши учун янада қулай шароит яратиш мақсадида, солиқ мажбуриятларини бажаришда имтиёзлар тақдим этилмоқда.

2021 йил 1 июндан солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи бериш назарда тутилмоқда. Ушбу имтиёз уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда солиқларни муддатида тўлаб келган хўжалик субъектларига татбиқ этилади.

Таҳлилларга кўра, солиқ тўловчи юридик шахсларнинг 201,3 мингдан ортиғи (67,7 фоизи) уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда.

Улар билан ўтказилган мулоқотлар натижасида 43,5 мингтасининг муаммолари сегментлаб олинди. Шундан 13 мингтаси бевосита бюджет билан муносабатларини оптималлаштиришни сўраган, дейилади Солиқ қўмитаси хабарида.

Билдирилишича, ўтган йили пандемия оқибатларини юмшатиш мақсадида тадбиркорлик субъектларига 7,7 трлн сўмдан ортиқ солиқ имтиёзлари ва енгилликлар берилди. 224 мингта субъектнинг 1,3 трлн сўмлик солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари тўхтатиб турилди. Бунга жавобан тадбиркорлик субъектлари солиқларининг 95 фоизини ихтиёрий равишда ўз муддатида тўлаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 103
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 210
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 131
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 213
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
  • Бўлимлар