«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 14:58
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон бокс терма жамоаси юлдузли таркиби Россияда “Губернатор Кубоги”да иштирокини бошлади

20 апр, 18:11 2 563 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон бокс терма жамоаси юлдузли таркиби Россияда “Губернатор Кубоги”да иштирокини бошлади
Ҳозирда юртимизда бокс спорт турига бўлган қизиқиш йилдан-йилга ошиб бормоқда. Шу вақтга қадар Ўзбекистон жаҳонда ҳар доим юқори поғоналар учун курашадиган кучли боксчиларни етиштириб чиқармоқда. Ана шундай юлдузли таркибга эга бўлган терма жамоа ҳар йили Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўладиган "А" классдаги “Губернатор Кубоги” мусобақасида иштирок этиб келмоқда.

Мусобақа тарихидан
“Губернатор Кубоги” 2009 йилдан бошлаб қарийб 12 йилдан буён 10 та вазн тоидасида (-49 кг, -52 кг, -56 кг, -60 кг, -64 кг, -69 кг, -75 кг, -81 кг, -91 кг, +91 кг) ўтказилиб келинмоқда. Ушбу йиллар давоми турнирда Олимпиада ўйинлари чемпионлари Ҳасанбой Дўсматов ва Евгений Тишенко, Олимпиада совриндорлари Виталий Дунайцев, Михаил Алоян, бронза медаль эгаси ва 3 карра жаҳон чемпиони Лазаро Альварес, жаҳон ва Европа чемпиони Муслим Гажимагомедов, Европа чемпиони Дмитрий Асанов каби боксчилар мунтазам қатнашиб келган.

Шунингдек, жаҳон бокс оламида ўз номига эга бўлган Александр Поветкин, Денис Лебедов, Рой Жонс каби юлдузлар мусобақа меҳмони сифатида ташриф буюрган.

Ўтган йили дунё бўйлаб авж олган коранавирус пандемияси сабаб ушбу мусобақа ҳам ўтказилмади. Мана яна бир йиллик танаффусдан сўнг, жорий йилнинг 19-24 апрель кунларида Санкт-Петербург шаҳридаги “Sibur Arena ” мазкур йирик турнирни ўзида қабул қилади. Мусобақага ҳамюртлартларимиз билан бир қаторда Куба, Қозоғистон, Ҳиндистон, Шотландия, Таиланд, Нидерландия, Марокаш каби 15 дан ортиқ давлатлардан энг кучли боксчилар медаллар учун баҳс олиб боради.

Вакилларимизнинг ушбу мусобақада қайд этган натижалари.
Ўтган йиллар мобайнида ўзбекистонликлар юқори даражада иштирок этиб, энг кучлилар сафида эътироф этилган. Хусусан, 2010 йилда терма жамоасимиз илк бора қатнашишига қарамасдан -52 кгда Жасурбек Латипов, -60кгда Бобур Аитбаев ва -91кг вазнда Мирзоҳид Абдуллаев бронза медални қўлга киритган бўлса, яна 3 нафар боксчиларимиз Орзубек Шойимов (-56 кг), Қобилжон Бобожонов (-64 кг), Шуҳрат Абдуллаев (-75 кг) финалда имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланган.
2017 йилга келиб, Исроил Мадримов (-75 кг) ва Шунқор Абдурасулов (-60 кг) олтин медалга, Санжар Турсунов (-91 кг) эса кумуш медални қўлга киритди.

2018 йилги жанглар ўта шиддатли ва эсда қоларли воқеаларга бой бўлди, десак муболаға бўлмайди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 10 вазндан 9 тасида ярим финалга қадар етиб борган. Ярим финал жангларида Жасурбек Латипов (-52 кг), Иқболжон Холдоров (-64 кг), Санжар Турсунов (-91 кг) рақиблар тўсиғидан ўта олишмаган. Финал жангларида боксчиларимиз асосан мезбон боксчиларга қарши тўқнаш келди.

-49 кг вазн тоифасида Рио Олимпиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўсматов Батор Сагалуевга (3:2 ҳисобида) аламли тарзда имкониятни бой берган бўлса, -56 кгда икки ўзбек боксчилари Миразизбек Мирзаҳалилов ва Шаҳобиддин Зоиров ўзаро тўқнаш келиб қолишди. Шиддатли кечган баҳсда Мирзаҳалилов Олимпиада ўйинлари чемпиони Зоиров устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

-60 кгда Алберт Батиргазиев эса Шунқор Абдурасуловни 4:1 ҳисобида таслим қилди. -75 кгда финалга қадар етиб келган Исроил Мадримов Глеб Бакшига ҳеч қандай имконият қолдирмади 5:0.

-81 кг финал жангида Бектемир Мелиқўзиев Георги Кушиташвили, +91 кг вазнда Баҳодир Жалолов Владислав Муравинни мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди. Шундай қилиб, 4 олтин 3 кумуш билан Ўзбекистон жамоаси умумжамоа ҳисобида Россиядан сўнг иккинчи бўлди.

2019 йилда медаллар сони гарчи кам бўлган бўлса-да, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган эдик. Финалга қадар етиб келган 3 нафар боксчиларимиз Абдумалик Ҳалаков (-56 кг), Иқболжон Холдоров (-69 кг), Козимбек Мардонов (-81 кг) ғалаба қозонган ва ушбу натижа умумжамоа ҳисобида биринчиликни олиб келган эди.

Бу галги таркиб қандай кўриниш олди?
Бу сафар мусобақада иштирок этиш учун Ўзбекистон энг кучли чарм қўлқоб усталари билан жўнаб кетди десак янглишмаган бўламиз.

Улар билан танишинг:
-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов  Осиё чемпиони (2019 йил).           
 
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров  2 карра Осиё чемпионати (2013, 2015 йиллар) ва Осиё ўйинлари (2014 йил) кумуш медалчиси, жаҳон чемпиони (2019 йил), Олимпиада чемпиони (2016 йил). Токио Олимпиадаси йўлланмасини ҳам қўлга киритган. “Губернатор Кубоги” 2018 йил кумуш медаль соҳиби.
 
-56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Осиё ўйинлари чемпиони (2018 йил), Осиё ва Жаҳон чемпиони (2019 йил), Токио Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган. “Губернатор Кубоги” 2018 йил олтин медаль соҳиби.                   
 
-60 кг: Абдумалик Ҳалаков – ёшлар ўртасида Осиё, жаҳон ва Олимпиада чемпиони (барчаси 2018 йилда). “Губернатор Кубоги” 2019 йил олтин медаль соҳиби.
 
-64 кг: Элнур Абдураимов – Осиё чемпиони (2017 йил), жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби (2015 йил). Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган.
 
-69 кг: Бобоусмон Ботуров – Осиё ўйинлари (2018 йил) ва Осиё чемпиони (2019 йил), жаҳон чемпионати бронза медали эгаси (2019 йил). Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган.
 
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов – жаҳон чемпионати қатнашчиси (2019 йил). Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган.
 
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – жаҳон чемпионати кумуш медалчиси (2019 йил). Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган.
 
-91 кг: Санжар Турсунов – Осиё чемпионати кумуш (2019 йил), жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби (2017 йил). Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган. “Губернатор Кубоги” 2017 йил кумуш, 2018 йил бронза медаль соҳиби.
 
+91кг: Баҳодир Жалолов – Осиё ва жаҳон чемпиони (2019 йил). Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган. “Губернатор Кубоги” 2018 йил олтин медаль соҳиби.
                     
Эслатиб ўтамиз, кечаги кунги баҳсларда -56, 64 ва 75 кг вазнли боксчилар ўз жангларини ўтказди. Даставвал, -56 кгда Миразизбек Мирзаҳалилов ҳиндистонлик боксчидан устун келган бўлса, куннинг энг сўнги тўқнашувида -75 кг вазн тоифасида Фанат Қаҳрамонов Беларусь вакили Виталий Бондаренкога имкониятни бой бериб, ўз иштирокини якунлади.
Келгуси жангларда юртдошларимизга омад тилаб қоламиз!
Жалол Ахмедов тайёрлади




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 227
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 118
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 141
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар