«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 05:59
ЎЗO‘Z

Гимнастикачи қизларимиз Жаҳон кубогида иккинчи бор шоҳсупага кўтарилишди

19 апр, 22:43 2 384 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гимнастикачи қизларимиз Жаҳон кубогида иккинчи бор шоҳсупага кўтарилишди
Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида ҳам Екатерина Пирожкова мураббийлигидаги жамоамиз гуруҳ машқларида ўзининг ғолибона одимини давом эттирди.

Гуруҳ машқларида Ўзбекистон терма жамоаси яна шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди ва қизларимизнинг оламшумул ғалабаси шарафига яна Ўзбекистон байроғи кўтарилиб, мадҳияси янгради.

Нилуфар Шомуродова, Динара Равшанбекова, Ксения Александрова, Севара Сафоева ҳамда Камола Ирназарова 5 тўп билан машқларни ажойиб тарзда бажаришди ва уларнинг хатти-ҳаракатлари ҳакамлар томонидан энг юқори баҳоланди – 40.95.

2-ўринни икки очкодан кўпроқ фарқ билан Белорус терма жамоаси эгаллади. Уларнинг чиқиши 38,65 балл билан баҳоланди. 5 тўп билан машқ бажаришда 37,60 балл жамғарган Исроил терма жамоаси кучли учликни якунлаб берди.

Уч ҳалқа ва икки жуфт булава билан машқ бажаришда белоруслик гимнастикачилар тенгсиз эканлигини исботлашди – 38,65 балл билан улар 1-ўринга сазовор бўлди. Ушбу йўналишда ҳамюртларимиз 37,70 балл билан кумуш медални Тошкентда олиб қолишди. Бронза медали яна исроиллик қизларга насиб этди. Уларнинг чиқишини ҳакамлар 34.95 балл билан баҳолади.

Жаҳон кубогининг шахсий биринчилигида Ўзбекистон шарафини истеъдодли қизларимиздан Сабина Ташкенбаева ҳамда Екатерина Фетисовалар ҳимоя қилишди. Ҳар иккала спортчимиз ҳалқа билан машқ бажаришда финалга йўл олди. Якуний натижаларга кўра, Сабина 5-ўринни эгаллаган бўлса, Фетисова 8-ўрин билан кифояланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 29
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 28
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 104
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 46
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 74
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар