«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 02:58
ЎЗO‘Z

Шомуродов ўйнаётган чемпионатда қўзғолон: “Ювентус”, “Интер” ва “Милан” А Серияни тарк этсин!

19 апр, 19:30 2 780 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шомуродов ўйнаётган чемпионатда қўзғолон: “Ювентус”, “Интер” ва “Милан” А Серияни тарк этсин!
Европа Суперлигасининг ташкил этилиши турли можароларни келтириб чиқармоқда. Аксарият мамлакатларда янги турнирга қаршиликлар авж олиб бормоқда.

Европа Суперлигаси машҳур клубларни ўйнатиш орқали катта даромад топиш ва иштирокчи клубларга ҳам мўмай суммаларни тақдим этиш мақсадида ташкил этилган. Бу ғоя ташаббускорлари “Реал” президенти Флорентино Перес ва “Ювентус” раҳбари Андреа Аньелли. Улар ташкил қилаётган лигани жаҳонга машҳур JP Morgan банки молиялаштиришга тайёр.

Мусобақада жами 20 та энг қудратли клуб қатанашади. Шулар орасида бештаси алмашиб туриши белгиланган. Суперлига ташкил этилгани расман эълон қилингач, Европанинг энг машҳур 12 клуби унда қатнашишини тасдиқлади. Булар  “Милан”, “Арсенал”, “Атлетико”, “Челси”, “Барселона”, “Интер”, “Ювентус”, “Ливерпуль”, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал” ва “Тоттенхэм” клубларидир. Кейинроқ улар қаторига “Бавария”, “Лейпциг”, “Порту” қўшиладиган бўлди.

Янги турнир Европа қитъасидаги футболга масъул ташкилот – УЕФА томонидан ўтказилаётган Чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг кушандасига айланади. Мусобақадан оқиб келадиган даромад УЕФАни четлаб ўтиб, Суперлиганинг тадбиркор ташкилотчилари ва ташаббускорлари ғазнасига қуйилади.

Шу боис, УЕФА ва унинг ортидан ФИФА ҳам Суперлига лойиҳасига қаршилик қилмоқда. Бу икки нуфузли муассаса Суперлигада қатнашадиган клублар ва футболчилар халқаро ўйинларга қўйилмаслигини уқтирди. Терма жамоага аъзо ўйинчилар эса, ФИФА миқёсидаги турнирларда ўз юрти жамоасига ёрдам бериши тақиқланади.

Шунингдек, УЕФА жорий мавсумда якуний босқичга етиб келган Чемпионлар лигаси ва Европа лигасини тўхтатиши мумкинлигини ҳам эълон қилди. Чунки бу турнирда ярим финалга чиққан жамоалардан бештаси янги Суперлигада қатнашишини тасдиқлаган клублардир. 

Масалага спорт ташкилотларидан ташқари, айрим мамлакатлар президентлари ҳам аралашмоқда. Франция раҳбари Эммануэль Макрон ўз мамлакати клубларига бу турнирда қатнашишни тақиқлади.

Супертурнир ҳали старт олмай туриб, А Серияга зарба берди. Италия чемпионатида Элдор Шомуродов ўйнаётгани боис, лигадаги ўзгаришларни кузатиб боришимиз табиий, албатта. Хуллас,  А Сериядан Суперлигада “Ювентус”, “Милан” ва “Интер” қатнашадиган бўлган. Скудетто учун курашда азалдан бу жамоаларга кучи етмай келаётган бир неча клублар Суперлигада қатнашмоқчи бўлаётган қудратли клубларни А Сериядан чиқариб ташлашни талаб қилмоқда. Хусусан, “Аталанта”, “Кальяри” ва “Верона” мутасаддилари шу таклифни илгари сурмоқда. Норозилар сафи янада кенгайиши ҳеч гап эмас.

“Ювентус”, “Милан” ва “Интер” чемпионатдан четлатиш талаби А Серия кенгашининг шошилинч чақиртирилган мажлисида ўртага ташланди. А Лига президенти Паоло Даль Пино бу масала УЕФАнинг Суперлига ташкил этилиши ҳақидаги ҳужжатини қабул қилди.

Қизиқ томони, “Ювентус” президенти Андреа Аньелли Суперлига ташаббускорларидан бири ва лига вице-президентлигига тасдиқлангач, 246 футбол клуби манфаатларини ҳимоя қилувчи Европа клублари ассоциацияси (ECA) раҳбарлигидан ҳам воз кечди. У янги лойиҳа тарафдори ва Флорентино Переснинг ҳаммаслагидир.

Яна бир эътиборли томони, улар вақти келиб, УЕФА ва ФИФА Суперлига билан ҳамкорлик қилишига ишонч билдирмоқда.
Ҳозирча, ғоявий курашлар авж нуқтаси сари жадал кўтарилиб бормоқда. Агар Суперлига ташкилотчиларининг қўли баланд келса, Европа футболида жуда катта ўзгаришлар юз бериши мумкин. Бу жаҳон футболига ҳам таъсир қилиши, шубҳасиз. Буёғини вақт кўрсатади!




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 0
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 0
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 20
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 136
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 67
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 0
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 20
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 136
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 81
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 165
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 33
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 67
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 90
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 56
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 138
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 57
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 227
  • Бўлимлар