«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 04:25
ЎЗO‘Z

Футболда аср тўнтарилиши: Европа Суперлигаси ўзи қандай мусобақа ва нималар бўлмоқда?

19 апр, 16:10 2 675 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Футболда аср тўнтарилиши: Европа Суперлигаси ўзи қандай мусобақа ва нималар бўлмоқда?
Футбол оламида янги — Европа Суперлигаси деб аталган мусобақа ташкил этилди. Қуйида ушбу мусобақа ва унинг атрофидаги воқеалар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Нима бўлди?

Европанинг 12 та клуби Суперлигага асос солинганини эълон қилди. Топ-клублар даромадни қолоқ клублар ва УЕФА билан бўлишгиси келмаяпти.
УЕФА бунга янги мусобақада иштирок этадиган клубларни барча ички ва халқаро мусобақалардан четлатиш таҳдиди билан жавоб берди.

Бу кимларнинг ғояси?

Флорентино Перес ва Андреа Аньелли. Аньелли нафақат «Ювентус»нинг президенти, балки, 246 футбол клуби аъзо бўлган Европа клублари ассоциацияси (ECА) раҳбари ҳам ҳисобланади. «Реал» раҳбари янги мусобақанинг президентига айланди. Аньелли ва Жоэл Глейзер («Манчестер Юнайтед») эса унинг ўринбосарлари сифатида танланди.

Ла Лига президенти Хавьер Тебаснинг фикрича, «Реал» президенти шундай моҳирона иш тутганки, ҳатто «Барселона» собиқ президенти Хосеп Бартомеу ҳам унинг таъсир доирасига тушиб қолган:

«Менимча, Бартомеу Флорентино Пересга раҳнамолик қилган. Бу лигани ташкил қилиш Переснинг азалий орзуси эди. У узоқ вақт давомида бунинг устида ишлади. Авваллари «Барселона»нинг Ла Лига, УЕФА ва ФИФА билан ишлаш борасида ўз қарашлари бор эди. Бироқ сўнгги уч йилда улар фақат «Реал»нинг ишларини такрорлади», — дейди Тебас.

Кимнинг пулига ташкил этиляпти?

JP Morgan банклар тармоғи бош ҳомий бўлиши маълум. Компания янги лига учун 4,6 миллиард фунт тикишга тайёр. Банк ўз инвестициясини келажакда сотиладиган трансляция ҳуқуқлари даромадидан тушадиган пуллар орқали қоплаб олмоқчи.

Шунингдек, Суперлига лойиҳасини стартаплар ва кичик лойиҳаларни ривожлантиришга қаратилган компания — Key Capital Partners (KCP) ҳам қўллаб-қувватламоқда. Бироқ KCP’нинг якка ўзи инвестиция киритишга қодир эмас (компания 2007 йилдан бери жами 100 миллион фунт инвестиция кирита олган), бироқ у янги ҳомийларни жалб қила олади.

Corriere dello Sport'га кўра, DAZN платформаси телевизион ҳуқуқлар учун 3,5 миллиард евро тўлашга тайёр. Бироқ Reuters маълумотларига кўра, компания бу хабарларни рад этмоқда.

Таъсисчи 15 та клубга ривожланиш учун 3,1 миллиард фунт (89 миллиондан 310 миллионгача) ажратилади. Пулларни стадион, машғулотлар базаси ёки пандемия сабаб бўшаб қолган трибуналар туфайли кўрилаётган зарарни қоплаш учун ишлатиш мумкин бўлади.

Формат қанақа бўлади?

Режага кўра, Суперлигада 20 та клуб иштирок этади: улар 10 тадан икки гуруҳга бўлинади. Гуруҳларда икки давралик тизим жорий этилади: ҳар бир клуб мавсум давомида камида 18 та ўйин ўтказади — Чемпионлар Лигасининг янги форматида бу сон 10 тага тенг. Мусобақа августда бошланиб, майга қадар давом этади.

Ўйинлар ҳафта ўртасида ўтказилади (Чемпионлар Лигаси ўрнига), шу сабаб агар тақиқ бўлмаса жамоалар миллий чемпионат ўйинларида иштирок эта олади.

Гуруҳдан учта энг юқори ўринни эгаллаган жамоа чорак финалга чиқади. Тўртинчи ва бешинчи ўрин эгалари эса плей-оффда ўзаро куч синашади. Чорак финал ва ярим финаллар уй-сафар тизимида ўтказилади, финал эса битта ўйиндан иборат бўлади ва нейтрал майдонда бўлиб ўтади.

Эркаклар ўртасидаги Суперлига форматида аниқ йўналиш пайдо бўлса, ташкилотчилар аёллар жамоалари ўртасида ҳам шундай мусобақа ташкил қилади.

Таъсисчи клублар ҳақида

Европанинг 12 та клуби таъсисчилар қаторида: «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Арсенал», «Челси», «Тоттенҳэм», «Барселона», «Реал», «Атлетико», «Интер», «Милан» ва «Ювентус».

«Барселона» учун аввалги президент қарор чиқарган: Бартомеу истеъфо беришидан олдинги матбуот анжумани бу ҳақида гапирганди: «Сизларга ноодатий янгиликни етказмоқчиман. Кеча биз Европа Суперлигасида иштирок этиш таклифини қабул қилдик. Бу клубга келажакда молиявий томондан барқарорликни тақдим этади. Биз клублар ўртасида Жаҳон чемпионати янги форматини қабул қилдик», — деганди Бартомеу.

Ким рад этди?

«Боруссия Д», «Бавария» ва ПСЖ ғояни қўллаб-қувватламагани маълум. The Athletic ва The New York Times версиясига кўра, немис клублари мусобақаларнинг одатий тузилишидан воз кечишни истамаган.

ПСЖда эса ҳаммаси мураккаб. Биринчидан, парижликлар мусобақа иштирокчилари фақат бой клублардан иборат бўлиб қолишини истамаяпти. Иккинчидан, ПСЖ президенти Носсир ал-Ҳалайфи УЕФА директорлар кенгаши аъзоси ҳисобланади, шунингдек, у Чемпионлар Лигаси трансляция ҳуқуқини сотиб олган beIN Media Group раҳбари ҳисобланади.

Нега энди ҳозир?

Аввалига Чемпионлар Лигасининг янги формати март ойи охирида тақдим этилиши керак эди, бироқ УЕФА Европа клублари ассоциацияси (ECА) билан келиша олмади. Қарор эълон қилинишига бир кун қолганда ECА ижроқўм аъзолари (унга 17 та клуб вакиллари киради) ассоциация ҳали бу қарор борасида келишувга эришмаганини маълум қилди. Топ-клублар яна-да кўпроқ ҳокимиятга эга бўлишни ва даромадлар устидан назоратни хоҳлади.

The Athletic УЕФА бошқарувнинг маълум қисмини клубларга бериш, бироқ муҳим қарорлар ва асосий даромад келтирувчи воситалар устидан назоратни ўзида сақлаб қолишни истаётган ҳақида ёзганди.

УЕФА ва лигалар нима бўлади?

УЕФА, Испания, Англия, Италия футбол федерациялари ва лигалари биргаликда баёнот берди — революциячиларни кўнгилсизликлар кутмоқда.

«Юқорида қайд этилган барча, шунингдек ФИФА ва бизга аъзо барча ассоциациялар ушбу бемаъни лойиҳани тўхтатиш учун бор кучни ишга солади. Биз бу иш содир бўлмаслигини учун ҳуқуқий ва спорт жиҳатидан барча чораларни қўллаймиз.
Суперлигага аъзо клубларга ҳар қандай миллий чемпионат, Европа ёки халқаро майдонда ўйнаш тақиқланади
».

Sky Sport Italia нашрининг хабар қилишича, УЕФА Суперлигага алоқадор бўлган ҳар бир клуб ва футболчини ўзининг мусобақаларидан четлатиб юбормоқчи. Бундан ташқари ҳар бир клубга нисбатан 50-60 миллиард евролик даъво ишларини қўзғатади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 244
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 226
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 123
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар