«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 16:35
ЎЗO‘Z

Тонгги соат саккизгача нималар қилишга улгуриш керак?

19 апр, 07:00 2 307 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тонгги соат саккизгача нималар қилишга улгуриш керак?
Фото: Freepik
Нафақат кун, балки ҳаётнинг қай тарзда ўтишида ҳам тонгни қандай бошлашнинг аҳамияти катта. Шу сабаб ҳам ҳар бир хатти-ҳаракатни режа асосида амалга ошириш ва вақтни самарали сарфлаш керак.

Тайёргарликни тундан бошланг
Асабийлашмасликка ҳаракат қилинг, чунки стресс гормони кортизол сизни ухлатмаслиги мумкин. Бунинг ўрнига тинчлантирадиган машғулотлар билан шуғулланиб қуйидаги қоидаларни ёдда тутинг:
Етти соатдан кўпроқ ухланг
Тиниқиб, уйқуга тўйгунингизга қадар ухланг. Бу хотира, диққатни тўплаш яхшиланиши ва яллиғланиш жараёнлари, бундан ташқари стресс ва депрессия хавфи камайишига олиб келади. Шунингдек, ҳаёт давомийлиги ҳам ортади. Тиниқиб ухлаган ва организми ҳақида қайғурган одамга кофеиннинг кераги бўлмайди.

Режалаштирган вақтингизда уйғонинг
Америкалик ёзувчи Ральф Уолдо Эмерсон айтганидек, ўзига бўлган ишонч муваффақиятнинг асосий сири ҳисобланади. Кишининг ўзига бўлган ишончи эса ўзига берган ваъдасининг уддасидан чиққанда пайдо бўлади. Тонгда режалаштирилган вақтда туриш ёки турмаслик эса куннинг салбий ёки ижобий ўтишига таъсир қилади.

Вазиятни ўзгартиринг
Кўчага ёки ҳеч бўлмаганда, бошқа хонага чиқинг. Вазиятга кичик ўзгартириш киритиш ҳам кишини тетиклаштиради, мия янгиликни яхши кўргани сабаб ҳам киши энергияга тўлади.

Медитация қилинг ва мақсадларингизни ёзиб боринг
Тонг келажакдаги ниятларини ўйлаш учун энг яхши вақт. Бу вақтда мия ижод қилишга мойил бўлади. Медитация билан шуғулланинг кейин эса мақсадларингизни кўз ўнгингизга келтиринг. Қандай ҳаёт истаётганингизни тасаввур қилинг. Унутманг, фараз қилишнинг чегараси йўқ.

Орзуларингизни тасаввур қилинг
Ният, мақсадларни фараз ва ёзиш давомида буни бутун вужудингиз билан амалга оширинг. Орзуга аллақачон эришгандек тасаввур қилинг ўзингизни. Бу сизга келажак ўтмишдан фарқ қилиши учун бошқачароқ иш тутишга ёрдам беради. Мақсадларингиз ва уларга эришиш учун муддат белгиланг. Миллиардер Гарольд Хант таъкидлаганидек, муваффақиятга эришиш учун иккита нарса: айнан нимани хоҳлаётганини тушуниш ҳамда уни амалга оширишнинг қиймати қанча эканини белгилаб олиш керак.

Спорт билан шуғулланинг ва фойдали нарсаларни эшитинг
Жисмоний фаол бўлинг ёки шунчаки пиёда юринг. Бу вақтда аудиокитоб, фойдали подкаст ёки илҳомлантирадиган мусиқа тингланг. Ҳаракат сизни тетиклаштиради, мия яхшироқ ишлайди.

Мия фаолияти учун фойдали бўлган маҳсулотларни истеъмол қилинг
Мураккаб ёки муҳимроқ иш бажаринг
Оғир ишни куннинг биринчи ярмида бажариб олиш куннинг иккинчи ярми осонроқ ўтишига ҳисса қўшади. Муваффақиятга эришишни истасангиз, бунинг учун нимадир қилинг. Муваффақиятга эришиш учун ҳаракат қилиш, ижодкорлик билан ишга ёндашиш керак.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 83
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 205
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 320
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 165
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 282
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 12
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 155
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Бўлимлар