«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:16
ЎЗO‘Z

Имтиҳонда муваффақиятга эришиш учун нима қилиш керак?

19 апр, 00:01 2 252 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Имтиҳонда муваффақиятга эришиш учун нима қилиш керак?

Кўпгина ёшлар имтиҳонлар вақтида стресс ва хавотирга берилувчан бўлиб қолади. Аммо буни бир нечта амалий ҳаракатлар билан олдин олиш, умуман имтиҳонлар давомида хотиржамликка эришиш ва натижада муваффақият қозониш мумкин. Ec.еuropa.eu сайти бу борада тавсиявий мақола эълон қилди. Қуйида ушбу мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. Нимага алоқадорлигини тушунинг
Имтиҳон аввалида, унинг форматини тушунганингизга ишонч ҳосил қилинг – масалан, у қандай мавзуларни қамраб олган.
Имтиҳон қанча давом этади?
Саволларга қандай жавоб бериш керак?
Бу борада олдиндан ўқитувчиларингиздан маслаҳат сўранг.

2. Олдиндан режалаштириш
Ўзингизга керак бўлган ҳар қандай китоб ёки ёзувларни қайта кўриб чиқиш ва маълум нусхаларини олиш учун ўзингизга етарлича вақт ажратинг. Қайта кўриб чиқишингиз ва уни қачон амалга оширишни режалаштиринг.

3. Амалиёт мукаммал қилади
Репетиторларингиздан олдинги имтиҳон ишларини сўранг ва уларга жавоб беришни машқ қилинг. Бу сизга катта амалий тажриба билан бир қаторда, имтиҳон техникасини такомиллаштиришга хизмат қилади.

4. Фаол ўқувчи бўлинг
Агар сиз китоблар ёки қайд саҳифаларингизни ўқиётган бўлсангиз, ундаги аксарият маълумотларни унутиб қўйишингиз мумкин. Шунинг учун, ўқиётганингизда қисқа ёзувлар ёзишга ёки асосий фикрларни таъкидлашга ҳаракат қилинг. Бу сизга маълумотларни узоқ вақт эслаб қолишга ёрдам беради. Шу билан бирга, яқин инсонларингиздан сизни синовдан ўтказишини сўранг ёки бошқаларга синов сифатида мавзу бўйича маъруза қилиб беринг.

5. Дам олинг!
Агар сиз жуда кўп ўқиётган бўлсангиз толиқишингиз турган гап. Бунинг олдини олиш учун танаффус қилиш ва ҳордиқ чиқаришга вақт ажратинг. Вақти-вақти билан ухлаб олиш самаралидир.
Эътибор беринг, агар хотиржам бўлсангиз, аниқроқ фикр қила оласиз. Шунингдек, йога ва медитация ҳам ажойиб дам олиш техникаси бўла олади.

6. Соғлом бўлинг
Кўп жисмоний машқлар билан шуғулланинг ва тўйимли овқат истеъмол қилинг – бу спорт формасида қолиш ва мия қувватини ошириш учун ажойиб усулдир. Ҳар куни 30 дақиқа пиёда юриш ҳам мўъжизалар яратишга илҳом бағишлаши мумкин.

7. Ўзингизга мотивация беринг
Кўп ҳолларда имтиҳон олди, ҳатто хонангизни чангютгич билан тозалаш ҳам ўқишдан кўра ҳаяжонли кўринади! Шу боисдан жараённи енгиллаштириш учун ҳар бир режалаштирилган ишларни бажарганингиздан кейин ўзингизга турли кўринишларда мотивация беринг.

8. Қийинчиликларни енгиш учун
Агар сиз жуда хавотирда бўлсангиз ёки имтиҳонлардан муваффақиятли ўтишингизга тўсқинлик қиладиган турли муаммоларга дуч келсангиз (масалан, соғлиқ муаммолари ёки оилавий муаммолар) ўқитувчиларингиз билан ёки талаба-дўстларингиз билан суҳбатлашинг. Улар сизга ёрдам беришлари мумкин.

9. Имтиҳондан бир кун олдин...
Имтиҳондан бир кун олдин сузиш, сайр қилиш ёки яқинлар ва дўстлар билан кўришиш сизга куч ва хотиржамлик бериши аниқ. Мароқли кундан кейин албатта тиниқиб ухлайсиз. Бундан жисмоний толиққан тақдирингизда ҳам унутманг, инсон мияси ҳар доим катта нарсаларга қодир.

10. Ижобий муносабат
Умид қиламизки, машаққатли ҳаракатларингиз ўз самарасини беради ва сиз истаган имтиҳон натижаларини оласиз. Аммо бу ўхшамай қолса, умидингизни йўқотманг. Ўқитувчиларингиз билан қайта маслаҳатлашинг. Балки имтиҳонни қайта топширишингиз ёки бошқа муқобил имконият бўлиши мумкин.
Унутманг, ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаётга ижобий муносабат билан сиз тўсиқларни ажойиб нарсанинг бошланишига айлантира оласиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 101
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 264
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 174
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 247
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар