«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 12:01
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда коронавирус, асосан, неча ёшлилар орасида қайд этилаётгани маълум қилинди

18 апр, 18:51 2 814 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда коронавирус, асосан, неча ёшлилар орасида қайд этилаётгани маълум қилинди
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев коронавирусга қарши кураш комиссиясининг 17 апрель куни ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият тўғрисида маълумот берди, деб ёзмоқда «Gazeta.uz».

Баҳодир Юсупалиев март ойининг иккинчи ярмидан бошлаб мамлакатда касалланиш даражаси орта бошлаганини эслатди. Агар январь—февраль ойларида кунига 40-45 та коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 300 та ҳолатдан ошиб кетганини таъкидлаган.

Унинг маълум қилишича, 15 мартдан 15 апрелгача мамлакатда 5500 дан ортиқ касалланиш ҳолати — кунига ўртача 183 та ҳолат қайд этилган. Бу вақт давомида коронавирусга қарши тестлар сони 2,5 бараварга — ҳар куни 40-42 мингтага ошган. Касаллик даражаси ҳам ортган — ҳар 100 минг кишига 0,2 фоиздан 0,8-0,9 фоизгача.

COVID-19 билан касалланишнинг ёш бўйича таркиби қуйидагича:
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари, шунингдек, мамлакатнинг чегара пунктларида ўртача 6-7 кишида COVID-19 аниқланаётганини маълум қилган. Улар юқумли касалликлар шифохоналарига олиб борилмоқда.

Баҳодир Юсупалиевнинг сўзларига кўра, мамлакатда коронавируснинг кўпроқ болалар орасида учрайдиган ва «Ухань» штаммига қараганда юқумлироқ бўлган «британча» штамми билан касалланганлар аниқлай бошланди. Болалар касалланса, улар ота-оналарига, кексаларга юқтириши эҳтимоли мавжуд. Шу сабабли Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари жамоат ва таровиҳ намозларида 65 ёшдан катталар ва болаларнинг иштирок этишини чеклаш таклифини билдирди.

Ушбу йиғилишга бошчилик қилган бош вазир Абдулла Арипов инфекция ОТМларнинг 6-7 фоизида, умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-15 фоизида аниқланганини таъкидлаб, ўтган йилнинг шу даврида мактаб болаларида касаллик қайд этилмаганини айтганди.

«Йил бошида ‘британча’ штамм кириб келди ва у болаларда кўп тарқалмоқда. Биз Тошкент шаҳар ҳокимлигини таклифи билан бир нечта мактаб ва боғчаларни ёпишга мажбур бўлдик. Яъни касаллик ўзгариб, янада хавфли бўлиб қолди. Агар илгари бу болаларга таъсир қилмаган, энди аксинча, ҳатто болалар боғчаларини ҳам қамраб олмоқда», — деган у.

Бош вазир, шунингдек, мамлакатда Жанубий Африка штамми ҳам аниқланганини, ҳозирда вирусни ўрганиш ишлари олиб борилаётганини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони ошиб бораётгани сабабли 18 апрелдан бошлаб мамлакат бўйлаб карантин қоидалари кучайтирилди.

Ўзбекистонда 17 апрель куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 342 та янги ҳолат рўйхатга олинди — бу кунлик касалланиш кўрсаткичи бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир. Шу куни қурбонлар сони икки нафарга кўпайди. Мамлакатда 17 апрель куни жами 33 208 нафар киши COVID-19’га қарши эмланиб, жами эмланганлар сони 403 136 нафарга етди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 217
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 55
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 279
  • Сўнгги янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 4
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 106
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 93
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 70
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 100
  • Бўлимлар