«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 05:29
ЎЗO‘Z

Афғон йўлаги Марказий Осиё тараққиётига қандай ҳисса қўшади?

18 апр, 08:38 3 436 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Афғон йўлаги Марказий Осиё тараққиётига қандай ҳисса қўшади?
Фото: Google Photos
Февраль ойида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ҳукуматлари Мозори Шариф—Кобул—Пешовар темир йўлини қуриш борасида «Йўл харитасини» имзолаган эдилар. Мазкур лойиҳада Россия ҳам қатнашишга қизиқиш билдириб келади. Бу лойиҳа эса сўнгги юз йилликда илк марта Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан боғловчи транспорт ва энергетика йўлагини қуриш борасида ижобий умидларни уйғотди. The Project Syndicate нашри мазкур йўлакнинг истиқболлари ҳақида сўз юритади.

Мозори Шариф-Кобул-Пешовар транспорт йўлагини битириш минтақада иқтисодий алоқаларнинг жонланишига ва қолаверса Афғонистонда тинчликнинг ўрнатилишига ва эҳтимол қадимий Буюк Ипак йўлининг тикланишига умид беради. Шу боисдан қурилиши имзоланган лойиҳа Афғонистонга 2 триллион доллар маблағ сарфлаган Россия, Хитой, Ҳиндистон ва АҚШ тарафини қизиқтириши мумкин. Шунингдек, ғарбда «номаълум ҳудуд» сифатида қараладиган Марказий Осиёнинг халқаро сиёсий воқеалардаги ўрнига ҳам холисона баҳо беришга ундаши табиий.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов февраль ойида Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистонга сафар қилди ва Афғонистон иштирокида Жанубий Осиё мамлакатларига чиқиш масаласини муҳокама қилди. Президент Мирзиёев парламентга йўллаган мурожаатида ҳам асосий масала Жанубий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва Афғонистондаги тинчликка ҳисса қўшиш эканлигини маълум қилди.

Ўзбекистон ҳукумати Термиздан Мозори Шарифга олиб борувчи темир йўлни қуриб битказди. Навбат эса энди Ҳиндиқуш тоғлари орқали ўтувчи ва Пешоварга туташувчи 573 километрлик темир йўл қурилишини битказишга келди. Агар лойиҳа ижобий якунланадиган бўлса, бу темир йўл дунёдаги энг баланд темир йўл номини ҳам олишга ва йилига 20 миллион тонна юкни ташишга хизмат қилиши мумкин.

Декабрь ойида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон раҳбарлари Мозори Шарифдан Кобулга элтувчи темир йўлни қуриш борасида шартнома имзоладилар ва темир йўл қурилишига 5 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ кетишини аниқлаб, халқаро молиявий ташкилотларнинг бу лойиҳага эътибор қаратишларини сўради. Агар молиявий ёрдам олинадиган бўлса, темир йўл қурилиши шу йилнинг сентябрь ойида бошланиши режалаштирилган.  Ўзбек ва тожик электр ташувчи тармоқларининг Кобул йўналишида ўрнатилганлиги келажакда темир йўлни электрлаштиришга ёрдам беради. Мутахассислар фикрича мазкур темир йўлнинг қурилиши Марказий Осиёдан юборилаётган юкларнинг етказиб бериш муддатини 30 кундан 15 кунгача қисқартиради.

Лойиҳалаштирилган темир йўл, шунингдек, Хитой, Ўзбекистон ва Қирғизистон қураётган транспорт коридорини бир-бирига боғлайди ва Европа, Хитой, Россия ва Жанубий Осиё мамлакатлари Марказий Осиё орқали ўтадиган транспорт йўлагига эга бўлади. Ҳозирда Ўзбекистон ўз юкларини Эроннинг Бандар Аббос порти орқали денгизга чиқишини таъминламоқда ва бу ўртача ҳисобда 2600-3000 долларга тушмоқда. Агарда Афғонистон орқали Покистоннинг Карачи портига чиқиш имконини берадиган темир йўл қуриладиган бўлса, бу харажат 1400-1600 АҚШ долларига тушиши мумкин.

2020 йилнинг охирларида Туркманистон, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон ҳукуматлари Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан боғловчи газ қувурини қуриш ишларини бошлаб юборди. 1814 километрга чўзилган мазкур газ қувури йилига 33 миллиард кубометр газни экспорт қилиш имконини беради. Мазкур газ қувури қурилиши 2023 йилнинг декабрь ойида тугаллаш режалаштирилмоқда. Толибон раҳбариятининг мулозимлари расмий Ашхободга ташрифи чоғида мазкур газ қувури қурилишини қўллаб қувватлашини билдирди.

АҚШ миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи Збигнев Бзежински бир вақтлар Марказий Осиёни «буюк шахмат тахтаси» га қиёс қилганди, чунки бу ҳудудда катта лойиҳалар амалга оширилар экан АҚШ, Россия ва Хитойдек йирик геосиёсий ўйинчиларни ҳам назардан қочирмасликка тўғри келади. Шундай экан АҚШ ҳам, Россия ҳам, Хитой ҳам Марказий Осиёда тинчлик таъминланиши ва тараққий этишидан манфаатдорлиги кўринади.

Марказий Осиё бир вақтлар дунё савдо сотиғи ва илм фанида гуркираган бўлса, ҳозирда олтин асрдаги йўқотишларнинг ўрнини тўлдириб олиш учун яхши имкониятга эга, бунинг учун эса Марказий Осиё мамлакатлари бир-бирлари билан яқин иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиб эришишлари мумкин.
Жаҳонгир Эргашев тайёрлади




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 108
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар