«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 23:54
ЎЗO‘Z

Исломбек Исмоилов: "Навбаҳор" билан дуранг адолатли натижа бўлди"

16 апр, 23:25 2 193 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Исломбек Исмоилов: "Навбаҳор" билан дуранг адолатли натижа бўлди"
Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Турон" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Исломбек Исмоилов ўз фикрларини билдирди.
- Барчани кириб келган Рамазон ойи билан табриклайман. Бугун дуранг адолатли натижа бўлди. Ҳар икки жамоада қатор вазиятлар яралган бўлсада, улардан фойдалана билмадик. Гарчи ўйин мухлисларсиз ўтган бўлсада, у анча жанговар руҳда ўтди, - дейди Исломбек Исмоилов.

- "Навбаҳор" доимо ўз уйида рақибларига жиддий қийинчилик туғдиради, чунки жамоанинг мухлислари яхши қўллаб-қувватлашади. Лекин барибир, майдонда асосий ишни футболчилар бажаришади. Ҳар икки жамоага очко сув ва ҳаводек зарур эди. Бизгаям, мезбонларга ҳам ғалаба керак эди. Шу боис, ҳар икки жамоа эҳтиёткорлик билан тўп суришди. Жамоа йиллар давомида шаклланади, бунинг учун вақт керак. Жамоада кўплаб легионерлар бор, тил борасида муаммо бор. Футбол - бу мулоқот, футболчилар майдонда ўзаро мулоқот қилиб ўйнашлари керак. Шу масалада бироз муаммо туғилмоқда. Бугунги асосий вазифамиз гол ўтказиб юбормаслик эди, буни бажардик. Лекин иккинчи вазифа гол уришни уддалай олмадик.

- Тўғри, бугун ёш футболчиларни майдонга туширдик. Асилбек Қаюмов Суперлигада дебют қилди, аста-секин ўз ўйинини топиб олади. Билол Тошмирзаев ҳақида ҳам шундай фикр билдиришим мумкин. Бу футболчилар шу кунгача Суперлига ҳавосини кўрмаган, лекин вақт ўтгани сари элитага кўникиб олишади.

- Карикарини алмаштиришимизга сабаб, ўйин давомида кўрдикки, ҳар икки жамоа асосий эътибор узун узатмаларга қаратди. Бизнинг футболчилар иккинчи қаватдаги курашларда ютқазишди. Карикари Азимжон Аҳмедов билан курашда ютқазди. Шунинг учун уни алмаштирдик.

- Ғиёс Комиловда жароҳат бор эди. Жаҳонгир Меҳмоновни эса бугунги ўйиндаги ҳолатдан келиб чиқиб, бошқа футболчиларимизга имконият бердик. Меҳмонов тажрибали футболчи, унинг кейинги ўйинларда фойдаси тегишига ишонаман, - деди Исломбек Исмоилов "Навбаҳор" матбуот хизматига.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 104
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 49
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 77
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 195
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 154
  • Аббосбек Файзуллаев РПЛнинг 24-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди 15 апр, 20:05 118
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 0
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 0
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 0
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 5
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 58
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 103
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 48
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 76
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 194
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 153
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 66
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 333
  • Бўлимлар