«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 13:44
ЎЗO‘Z

Тўрт вилоятда эҳтиёжманд оилаларга молиявий ёрдам кўрсатишга қаратилган лойиҳа ишга туширилмоқда

16 апр, 21:10 2 187 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тўрт вилоятда эҳтиёжманд оилаларга молиявий ёрдам кўрсатишга қаратилган лойиҳа ишга туширилмоқда
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳамда «Сабр» Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази, Республика «Istiqbolli avlod» ижтимоий-ахборот маркази билан ҳамкорликда Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида «COVID-19 пандемиясининг Ўзбекистон фуқаролик жамиятига таъсирини камайтириш дастури» лойиҳасини ишга туширмоқда. Лойиҳа мамлакатимиз ҳукуматига кўмаклашишга қаратилган. 
Лойиҳа ташаббускорлари жорий йилнинг 16 апрель куни бўлиб ўтган миллий маслаҳат учрашувида Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланаётган «COVID-19 пандемиясининг Ўзбекистон фуқаролик жамиятига таъсирини камайтиришга кўмаклашиш» дастури ҳақида маълум қилган эди.

«Халқаро молия институтлари ташқи савдо ва ички иқтисодий таъсирларнинг қисқариши туфайли Ўзбекистонда ўсиш суръати тахминан 1,5 фоизгача пасайишини тахмин қилишган. Пандемия бозор иқтисодиётига ўтиш, хусусий секторларнинг ўсиши ва хорижий инвестицияларни жалб қилишда эришилган ютуқларга салбий таъсир кўрсатди. Коронавирус инфекцияси тарқалиши туфайли ишсизлар сони сезиларли даражада ошди. Пандемия сабабли аҳолининг заиф қатламлари янада заифлашиш, ривожланаётган мамлакатлар ва уюшмалар эса ўсишдан ортда қолиш хавфи остида. Мамлакатга қайтаётган меҳнат мигрантлари сонининг ошиши ҳам давлатнинг ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимига оғирлик қилади.

Пандемия туфайли жорий қилинган ижтимоий масофани чеклаш чоралари ногиронлиги бўлган шахсларнинг уйида бўлиб турган ҳолда доимий ёрдам олиш имкониятларини чеклади. Вируснинг тарқалиши ногиронлиги бўлган шахсларнинг изоляцияда қолишини янада кучайтирди, тизимдаги бўшлиқларни ва атроф-муҳит (шифохоналар, уй хўжаликлари, карантин муассасалари ва бошқаларни)га тўсиқларни келтириб чиқарди.

Европа Иттифоқининг мазкур дастури гуманитар, тиббий, ижтимоий ва иқтисодий инқироз оқибатларини бартараф этишга қаратилган. Лойиҳа қисқа муддатли эҳтиёжларни ҳамда жамият ва иқтисодиётга янада узоқроқ муддатли таркибий таъсирларни назарда тутади, бу билан нотурғунлик хавфини камайтиради. У ҳам давлат, ҳам нодавлат ташкилотлари фаолиятини кучайтиришга йўналтирилган
», дейилади «Юксалиш» ҳаракати матбуот хизмати хабарида.

Дастур доирасида 18 ой давомида Андижон, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларининг олис қишлоқ ҳудудларида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини аниқлашга, моддий ва номоддий ёрдам кўрсатишга кўмаклашиш режалаштирилган.

Хусусан, учта нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар қуйидагиларга қаратилади:
– 350та оилага 3,5 млн сўмдан пул маблағи ажратиш (жами 1,3 млрд сўм);
– 185та стартап лойиҳаларга грант ажратиш (жами 3 млрд сўм);
– 12та тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (жами 1,5 млрд сўм);
– 400 нафар меҳнат мигрантларига кўмаклашиш (жами 800 млн сўм);
– 12та олис қишлоқ ҳудудларида кичик инфратузилмани яхшилаш; 
– «Темир», «Аёллар» ва «Ёшлар» дафтарларига киритилган 2 000 нафар фуқароларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича тренинглар ташкил этиш;
– 900 нафар Халқ қабулхоналари ва маҳалла тизими вакиллари, профилактика инспекторларининг малакасини ошириш.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 0
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 1
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 1
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 39
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 314
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 429
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 1
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 0
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 1
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 39
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 256
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 130
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • Бўлимлар