«Мазкур ҳолат интернет тармоғида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Дастлаб, Халқ таълими вазирлиги томонидан келтирилган ҳолат юзасидан мактабларга ҳеч қандай топшириқ берилмаганлигини маълум қиламиз. Шу ўринда мазкур ҳодиса Миробод туманидаги 110-мактабда бўлиб ўтганлиги аниқланган ва ҳозирда ҳақиқий ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда», дейилади ХТВ муносабатида.