«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 11:08
ЎЗO‘Z

«Сериаллар орқали аёлларга нисбатан қандай зуғум қилишни ўргатиб қўйяпмиз» – АОКА

16 апр, 14:21 1 995 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Сериаллар орқали аёлларга нисбатан қандай зуғум қилишни ўргатиб қўйяпмиз» – АОКА
Жорий йил 15 апрел куни «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати биносида Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан «Оммавий ахборот воситаларида берилаётган медиа маҳсулотларни гендер экспертизадан ўтказиш масалалари: қонунчилик ва амалиёт» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бошқарма бошлиғи Маъмур Парпиев турк сериаллари ҳақида фикрларини айтди.

«Ўтган йилги дастлабки 9 ой давомида ОАВда берилаётган медиа маҳсулотлар мониторинг қилинганда, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ, зўравонлик тарғиб қилинган материаллар сони 580тани ташкил қилган. Бу ҳолатлар телеграм мессенжери ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида бошқа ОАВ турларига нисбатан салмоғи кўпроқ. Масалан, термизлик аёлнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолати бўйича илк манба интернет сайт ҳисобланади. Шунга асосланиб, бутун жамоатчиликнинг эътибори воқеликка қаратилди ва медиа шу хабар билан тўлди. Бу ҳам ижобий, ҳам салбий оқибатларга олиб келади.

Ўтган йилги пандемия туфайли сериаллар намойиш этилиши кўпайди, чунки одамлар кўпроқ вақтини уйда ўтказди. Шу даврда эфирга кетган сериаллар, айниқса, турк сериаллари оилада зўравонлик тарғиб қилинишига сабаб бўлди. Масалан, турмуш ўртоғи бўла туриб, бошқа эркак билан ишқий муносабатда бўлган аёл ижобий қаҳрамон бўлиб эфирга кетяпти.

Аёлларга нисбатан зўравонлик ишлатилиши ҳолатлари нафақат хориж, балки миллий сериалларимизни ҳам четлаб ўтмаган. Бу клип ва фильмларга кўчди. Телеканалларга тавсиявий характерда ушбу материалларни бермасликни айтамиз, уларга берган маҳсулотларида маълум қонунчилик талабларига зид ҳолат кузатилаётгани ҳақида хабар берамиз. Қайсидир ОАВ бундан хулоса чиқаради, айримлари эса аксинча.

Феврал ойидан бошлаб хориж сериалларини бир кунда бир маҳал бериш бўйича кенгаш қарори чиқди. Улар ўрнига миллий сериаллар сонини кўпайтириш талаби қўйилди. Бундан ташқари, бир неча турк сериалларида хотин-қизларга нисбатан зўравонлик тарғиб қилинаётгани ҳақида агентликка кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Хориж сериалларини эфирга бериш орқали оилаларда зўравонлик қилиш нормал ҳолат эканлигини кўрсатиб беряпмиз. Масалан, хориж ва айрим миллий сериалларини бериш орқали ёш оилаларга ўзаро муносабатларда аёлларга нисбатан қандай зуғум қилишни ўргатиб қўйяпмиз.

Бундай ҳолатлар кейинчалик рўй бермаслиги учун ОАВда гендер тенглиги нималигини тушунадиган мутахассисларни тайёрлашимиз, ҳар бир ОАВ қошида бадиий кенгашлар ташкил қилиниши лозим», – деди Парпиев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентдаги сомсахона ҳавони ифлослантиргани учун жаримага тортилди 19 мар, 10:37 0
  • Ўзбекистонда 6,5 мингдан зиёд никоҳдан ўтмасдан бирга яшаётганларнинг никоҳи қайд этилди 19 мар, 06:00 37
  • 368 млн сўмлик соф қуйма олтинни Тошкентга олиб кетаётган шахслар қўлга олинди 18 мар, 22:56 116
  • Қирғизистонлик аёл ўзбекистонлик эридан алиментни МИБ орқали ундириб олди 18 мар, 21:46 102
  • Президент: энди йиғилишлар ҳар бир соҳа корхоналари вакиллари билан учрашув тарзида ўтказилади 18 мар, 18:00 96
  • Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади 18 мар, 12:13 118
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентдаги сомсахона ҳавони ифлослантиргани учун жаримага тортилди 19 мар, 10:37 0
  • Мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти бўйича бош вазир бошчилигида комиссия тузилади 19 мар, 10:10 0
  • БМТ: Ғазода камида 1,1 млн одам очарчилик хавфи остида 19 мар, 09:43 4
  • Эрон Исроилнинг Ғазодаги Ал-Шифо касалхонасига тажовузкор ҳужумини қоралади 19 мар, 09:13 12
  • Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди 19 мар, 08:44 33
  • Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади? 19 мар, 08:13 132
  • Россияда қийналиб қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди 19 мар, 07:43 34
  • Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди” 19 мар, 07:13 91
  • Россия кучлари Украина қўмондонлари тўпланадиган марказга зарба берди 19 мар, 06:37 287
  • Ўзбекистонда 6,5 мингдан зиёд никоҳдан ўтмасдан бирга яшаётганларнинг никоҳи қайд этилди 19 мар, 06:00 37
  • Германия ташқи ишлар вазирлиги энди ҳужжатларда Путиннинг лавозимини кўрсатмайди 19 мар, 05:00 204
  • Saudi Aramco раҳбари яшил энергетикага ўтиш хаёлидан воз кечишга чақирди 19 мар, 00:30 271
  • Бўлимлар