«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 12:49
ЎЗO‘Z

АҚШ разведкаси коронавирус пайдо бўлишининг иккита версиясини маълум қилди

16 апр, 10:32 3 031 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ разведкаси коронавирус пайдо бўлишининг иккита версиясини маълум қилди
Фото: Getty Images
АҚШ Миллий разведкаси директори Эврил Хейнс АҚШ сенати қўмитасидаги тингловларда махсус хизматларда коронавирус пайдо бўлиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, инфекция пайдо бўлишининг иккита версияси мавжуд.

«Ҳозир айтиш мумкинки, разведка коронавирус инфекцияси қаердан пайдо бўлгани борасида аниқ маълумотга эга эмас», деб айтган Хейнс.
Унинг таъкидлашича, вирус пайдо бўлишининг иккита тахмини мавжуд. Улардан биринчисига кўра, «нолинчи бемор» вирус билан касалланган ҳайвон билан контактда бўлган. Иккинчи тахминга кўра, вирус Хитойнинг Уҳан шаҳридаги лабораториядан тарқалган.

Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернснинг таъкидлашича, МРБ Хейнснинг позициясига қўшилади. Бернснинг айтишича, вазият Хитой ҳукумати вирус ҳақида зарур ахборотни тақдим қилишда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан етарлича ҳамкорлик қилмагани сабабли мураккаблашган.

Аввалроқ CNN телеканалининг махсус хизматлардаги манбаси одамлар коронавирус пайдо бўлиши ҳақидаги ҳақиқатни ҳеч қачон билмасликлари мумкинлигини айтган. «Ҳаттоки хитойликлар буни билмайдилар. Уларда ҳақиқатни билишга ҳеч қандай қизиқиш бўлмагандан кейин улар ортидан жосуслик қилиб, уларда мавжуд бирор натижани билишга уриниш бефойда», деб айтган манба.
2020 йилнинг январ—феврал ойларида ЖССТ экспертлари гуруҳи коронавирус манбасини аниқлаш мақсадида Уҳанга сафар уюштирганди. ЖССТ ушбу гуруҳ Уҳанда олиб борган тадқиқот натижаларини 30 мартда эълон қилганди. Унда вирус пайдо бўлишининг 4та версияси келтириб ўтилган.

ЖССТ экспертларининг хулосасига кўра, коронавируснинг кўршапалаклардан одамга оралиқ ҳайвондан юққан бўлиши мумкинлиги эҳтимоли юқори. Шунингдек, вирус бевосита кўршапалаклардан одамга юққан бўлиши мумкин. Экспертларнинг фикрича, вирус музлатилган маҳсулотлар орқали одамга ўтгани эҳтимоли «оз»ни, Уҳандаги лабораториядан чиқиб кетган бўлиши мумкинлиги эҳтимоли эса «жуда оз»ни ташкил қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 0
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
  • Бўлимлар