«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:28
ЎЗO‘Z

Хитой япониялик амалдорларга Фукусимадаги сувдан ичиб кўришни таклиф қилди

16 апр, 09:43 1 992 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитой япониялик амалдорларга Фукусимадаги сувдан ичиб кўришни таклиф қилди
Фото: AP Photo
Хитой ташқи ишлар вазири Чжао Лицзянь япониялик амалдорларга Фукусима АЭСнинг океанга чиқариб юборилиши режалаштирилган сувидан бир қултум ичиб кўришни таклиф қилди. Бу ҳақда Лицзянь ўзининг Twitter саҳифасида ёзиб қолдирди.

«Океан Япониянинг чиқинди идиши эмас, Тинч океани эса Япониянинг канализацияси эмас... Япониялик амалдор бу сувни ичиш мумкинлигини айтди, нега аввал ўзи бир қултум ичиб кўрмади?» — дейилади тармоқдаги твитда.

Шунингдек, Чжао Лицзянь Япониянинг Фукусима сувларини океанга чиқариб юбориш режаси АҚШ томонидан маъқуллангани масаласига тўхталди. «Лекин бу ҳамжамият томонидан маъқулланди дегани эмас. Қизиғи шундаки, АҚШ Японияга унинг саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди. Агар АҚШ атроф-муҳит муҳофазасини қадрласа, улар икки томонлама меъёрларни қўллаб-қувватламасдан, жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак», — деди ташқи ишлар вазири.

13 апрель куни Хитой Фукусиманинг хавфли радиоактив моддалардан тозаланган сувларини океанга оқизиш режаси учун Японияга протест билдирди. Хитой расмийлари ушбу масалани халқаро ҳамжамият билан муҳокама қилиш ва эҳтимол, бир қатор қарши чоралар кўриш истагини билдирди.

АҚШ эса Япониянинг АЭСдаги сувни йўқ қилиш масаласига масъулият билан ёндашганига ва Токио ҳукуматининг мазкур масалада келгуси ҳаракатларини ҳам мувофиқлаштиришига умид қилмоқда.

Маълумот учун, «Фукусима-1» атом электр станцияси ҳудудида жуда кўп миқдорда радиоактив моддаларга бой сув сизиб чиққани аниқланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 3
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар