«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 14:44
ЎЗO‘Z

Шакар истеъмоли тўхтатилса, бир ҳафта ва бир йил ичида организмда қандай ўзгариш бўлади?

15 апр, 16:16 3 593 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шакар истеъмоли тўхтатилса, бир ҳафта ва бир йил ичида организмда қандай ўзгариш бўлади? Фото: Pinterest
Шакар – бу соғлиқ учун қимматга тушувчи ёқимли ширинлик. Унинг истеъмолини камайтириш ёки бутунлай рациондан чиқариш қандга қарамликдан халос бўлишга ёрдам беради. Шунингдек, ҳаёт учун хавфли касалликларнинг олдини олади.

Кўпчилик шакарни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш яхшиликка олиб келмаслигини билади. Аммо ундан тийилиш доим ҳам осон кечмайди. Аввало, ушбу одатнинг зарарлари билан танишиб чиқиш зарур.

Шундай қилиб шакарни кўп истеъмол қилиш семириш ва қанд касалининг асосий сабаби ҳисобланади. Вақт ўтиши билан қонда қанд миқдорининг муттасил кўтарилиши туфайли уйқусизлик, бош оғриғи ва тушкунлик аломатлари пайдо бўлади. Ширинликни ортиқча истеъмол қилиш организмни унга қарам қилиб қўяди.

Немис диетологи Стефан Кабиш рациондан шакарни бутунлай чиқариб ташлашни тавсия этади, чунки организм углеводлардан уни осонликча олиши мумкин. Шунингдек, нафақат шакар, балки таркибида шакар яширин бўлган ширинликлар, тайёр маҳсулотларни ҳам назарда тутади.

Шакардан воз кечганда танада қандай ўзгаришлар юз беради?

Бир кунда – ўзгаришлар деярли сезилмайди. Соғлом организмнинг метаболизми қисқа муддатли шакар етишмаслигини тахмин қилади.

Бир ҳафтада – уч-тўрт кун ичида ижобий натижа. Қонда қанд миқдорининг барқарорлашуви метаболизмни яхшилайди ва энергияни оширади. Шунингдек, уйқу яхшиланади. Организм шакарни талаб этса, мева ёки шакарсиз ширинлик истеъмол қилиш мумкин.

Бир ойда – шакар истеъмол қилмаслик туфайли танада яллиғланиш камаяди, ҳуснбузарлар йўқолади, терининг ҳолати аввалгига қараганда яхшиланади. Қон босими меъёрига тушади. Вазн мушаклар сабабли эмас, танадаги ёғ ҳисобига камаяди. Буларнинг барчаси биргаликда умумий жисмоний ҳолатни яхшилайди.

Бир йилда – онг ниҳоят шакарга қарамликдан халос бўлади. Таркибида шакар бўлган ҳар қандай егуликлар ўз-ўзидан рад этилади. Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, шакарни кам истеъмол қиладиган одамларда семириш, қанд касали, юрак етишмовчилиги ва бевақт ўлим хавфи ҳам камаяди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 215
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 121
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 223
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 352
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 170
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 55
  • Бўлимлар