«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:23
ЎЗO‘Z

Хориждан олиб келинган қалбаки долларлар аниқланди

15 апр, 12:49 1 836 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хориждан олиб келинган қалбаки долларлар аниқланди ДХХ идоралари томонидан қалбаки хорижий валюталарни мамлакатимизга олиб кириш ва муомалага чиқаришга қарши тезкор тадбирлар ўтказилди.

«Андижон шаҳрининг Янгибозор ҳудудида жойлашган савдо мажмуасига 4 нафар фуқаро келиб, нархи 1100 АҚШ доллари бўлган Iphone 12 русумли уяли алоқа телефонининг 9 донасини 9900 АҚШ долларига сотиб олмоқчи бўлишади ва сотувчига келишилган пул маблағини беришади. Бироқ, сотувчи улар берган хорижий валюта сохта эканлигини билиб, пулларини қайтариб беради.

Қалбаки долларни ўтказиш бўйича ҳийлалари иш бермаган тўртовлон энди пулларни арзонроқ нархда ҳақиқий валютага алмаштириш учун Тошкент шаҳри томон йўлга чиқишади.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларини жалб этган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахслар келаётган автомашина Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида тўхтатилди. Текширув давомида улардан қалбаки 10100 АҚШ доллари процессуал тарзда расмийлаштириб олинди
», дейилади ДХХ матбуот хизмати томонидан берилган маълумотда.

Бу каби ҳолат Наманган вилоятида ҳам қайд этилган. «Уйчи туманида яшовчи фуқаро Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи шериги билан Наманган шаҳридаги акциядорлик тижорат банки ходимининг ишончига кириб, ўзларида мавжуд бўлган катта миқдордаги қалбаки АҚШ долларини унга банкдаги детектор орқали текшириб кўришини, агар қурилмадан ўтса уларни ҳақиқийсига алмаштириб беришини, эвазига ҳар 1000 АҚШ доллари учун унга 200 АҚШ долларидан беришларини айтишади.

ДХХ ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда икки қонунбузар шахс қалбаки 7050 АҚШ долларини ҳақиқийсига алмаштириш учун банк ходимига берган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, ҳар икки ҳолатдаги қалбаки долларлар 50 долларлик купюралардан иборат бўлиб, улар хориждан контрабанда йўли билан мамлакатимизга олиб келинган
», дейилади маълумотда.

Ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан қўзғатилган жиноятлар ишлари доирасида қалбаки хорижий валюталарнинг келиб чиқиш манбалари ва уларнинг республикамизга олиб кирилишига алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 57
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар