«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 18:44
ЎЗO‘Z

"Пахтакор" футболчиси ОЧЛда порлаши кутилаётган истеъдодлар қаторида эътироф этилди

15 апр, 00:00 2 576 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Пахтакор" футболчиси ОЧЛда порлаши кутилаётган истеъдодлар қаторида эътироф этилди Осиё Чемпионлар Лигасининг жорий мавсуми бошланиш арафасида. Ўтган йилгидан фарқли ўлароқ, бу сафар 2 та жамоа юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Бу турнир мамлакат шаъни учун кураш бўлибгина қолмай, аксарият футболчилар учун ўзига хос трамплин вазифасини ҳам ўтиб беради. Бундай ҳолатни ортда қолган йиллар мобайнида бир неча футболчиларимиз мисолида кўрганмиз. Старт олдидан ОФК расмий сайти бу йил порлаши кутилаётган 6 ёш истеъдод ҳақида мақола эълон қилди. Биз эса уни тўлиқлигича таржима қилиб, эътиборингизга ҳавола этишни мақсад қилганмиз.

Носир Ал-Довсари - (Ал-Ҳилол)

2019 йилги чемпионликда ўз ўрнига эга бўлган 22 ёшли марказий ярим ҳимоячи икки ўйиндан иборат финал учрашувида 1-захира варианти сифатида фойдаланилди. Ўшандан бери Ал-Довсари Саудия чемпиони таркибидаги ўрнини янада мустаҳкамлади. Клуб сардори Салмон Ал-Фараж ва тажрибали ўйинчи Абдулла Отайфнинг жароҳати туфайли унга майдонда кўпроқ имкониятлар берилди. Шу тариқа, у Саудия Арабистони МТЖ сафида Қувайтга қарши баҳсда ўзининг дебютини нишонлади. Чапақай футболчи "Ал-Ҳилол"даги дебют голини Бафетимби Гомиснинг пасидан кейин ижро этган зарбаси билан киритди. Ал-Довсари учун 2021 йилди ОЧЛ берадиган катта халқари тажриба жуда муҳим. Сабаби, у Токио олимпиядасига йўл олган Саудия Арабистони U23 асосий таркиби учун курашмоқда.

Иброҳим Баеш - "Ал-Қува Ал-Жавия"

Ироқ Премьер-лигаси етакчиси "Ал-Қува" клуби 2008 йилдан бери илк бор Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиққанида Иброҳимнинг хизмати катта. Асосий вақт сўнгида унинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини жамоадоши Айман Ҳусейн дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. "Ал-Ваҳда" билан баҳс қўшимча дақиқаларга қадар давом этди ва якунда ироқликлар пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.

Ёш истеъдод 2018 йилда "Ал-Қува" таркибида ОФК кубогини қўлга киритган. Бу соврин жамоа учун кетма-кет учинчиси эди. Ўшанда Баеш иккинчи голни Туркманистоннинг "Олтин Аср" клуби дарвозасига киритганди. Атиги 21 ёшда бўлган футболчи аллақачон Ироқ МТЖнинг асосий таркиби аъзосидир. У 2019 йилдан бери асосий жамоа таркибида ҳаракат қилиб келмоқда.

Иброҳимҳалил Йўлдошев - "Пахтакор"

"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси, ўтган мавсумни "Бунёдкор" сафида ўтказган ҳимоячи Ўзбекистон Суперлигасининг сўнгги 20 учрашувининг ҳар бирида 45 дақиқада бир голда қатнашди. Жорий мавсум "шерлар" таркибига қайтган ҳимоячи жамоаси 5 ўйинда 15 очко тўплаши йўлида беназир ҳисса қўшди. Айниқса, илк турда "Насаф"га қарши 87-дақиқада киритилган голнинг қиймати катта. Ҳозиргача 7 та гол урган ўзбекистонлик истеъдод учун қитъа миқёсидаги дебют керак.

Меҳди Абди - "Персеполис"

2020 йилги ОЧЛда порлаган яна бир юлдузча Абди ярим финалда "Ал-Наср"га қарши дебют голи билан ҳисобни тенглаштирганди. Мухлислар томонидан унинг бош билан йўллаган аниқ зарбаси мусобақанинг энг чиройли голи деб топилди. Меҳди "Шаржа" 4:0 ҳисобида таслим этилган оқшомда ҳам яхши ўйин кўрсатганди. Унинг финалдаги голи мухлислар учун шунчаки таскин бўлди. Боиси, "Персеполис" 3 мавсумда 2 бор финал учрашувини бой берди. Аммо 22 ёшли ҳужумчи ўзидаги ривожланишни яққол намоён этиб, асосий таркиб учун курашда Исо Алкасирга жиддий рақобат туғдирди. Абди жорий мавсум Эрон Про-лигасида 18 ўйин ўтказиб, 2 та гол урган бўлсада, ОЧЛда ўзини кучлироқ томондан кўрсатмоқчи.

Ҳолид Ал-Ғаннам - "Ал-Насср"

20 ёш бўлишига қарамай, ушбу рўйхатдаги энг таниқли клуби аъзоси бўлган Ал-Ғаннам ўтган мавсум Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Персеполис"га қарши ярим финал учрашувининг пенальтилар сериясида иштирок этганди. У ўз номига 8 ўйинда 3 та ассистни ёздириб қўйганди. Ушбу мавсум Саудия чемпионатида "Ал-Насср" мураббийи Ҳолидни иккала қанотда ўйнатди ва у мавсумни суст бошлаган жамоа таркибида 4 та гол уриб, 1 бор шериги голига ҳуммуаллифлик қилди. Бош мураббий ОЧЛ 2021 йилги мавсумида Ал-Ғаннамдан фойдаланиши лозим.

Меҳди Гаеди - "Истиқлол" (Эрон)

Эҳтимол, у мазкур рўйхатдаги энг таниқлик исм. Бу Меҳди Гаедининг истеъдодидан далолатдир. 22 ёшли футболчи аллақачон "Истиқлол"нинг асосий таркиби аъзоси ҳисобланади. Гарчи, у ОЧЛ ўтган мавсумида ўз ижодкорлиги ва аниқ зарбалари билан ажралиб турган бўлсада, бу йил Меҳди ҳисобида 1 тадан гол ва ассист бор. Клубдаги ёрқин ўйинларидан кейин у Эрон миллий терма жамоасидан чақирув олган ва октябрь ойида Ўзбекистонга қарши ўз дебютини ўтказган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 0
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 14
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 59
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 455
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 54
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 224
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 0
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 14
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 35
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 80
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 29
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 59
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 89
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 122
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 58
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 100
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 75
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 56
  • Бўлимлар