«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 18:41
ЎЗO‘Z

Адлия вазирлиги: самарали, тежамкор ва замонавий янги амалиёт

13 апр, 22:00 2 366 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Адлия вазирлиги: самарали, тежамкор ва замонавий янги амалиёт Турли вазирлик ва идораларда бўлгани каби, Адлия вазирлиги томонидан ҳам адлия органлари ва муассасаларида 2-3 йилда бир маротаба комплекс текширишлар амалга оширилади, тизим ташкилотлари иш фаолияти ўрганилиб, таҳлил қилинади ҳамда унинг натижаси муҳокама қилиниб, келгусидаги иш фаолиятни самарали ташкил қилиш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Адлия вазирлиги томонидан доимий равишда иш фаолиятни самарали ва тежамкор усулда ташкил қилишнинг замонавий ва янги методлари қўллаб келинмоқда.

Ушбу анъанани давоми сифатида пандемия шароитидаги ижобий тажрибадан самарали фойдаланган ҳолда Жиззах вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимида ўтказилган текширишлар биринчи маротаба янгича ёндашиш асосида масофадан туриб онлайн амалга оширилди.

Бунда қуйидагилар:
- текширишларда шаффофлик ва ҳолисликни таъминлаш,
- коррупциявий хавфларни камайтириш,
- сафар харажатлари учун бюджет маблағларини иқтисод қилиш;
- ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш мақсад қилиб олинди.

Текшириш якунлари 2021 йил 12 апрель куни онлайн тарзда ўтказилган Жиззах вилоят адлия бошқармаси ҳайъат йиғилишида муҳокама қилинди. Мазкур ҳайъат йиғилишида вазирлик раҳбарияти, текшириш бўйича ишчи гуруҳ вакиллари, вилоят адлия бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) адлия бўлимлари, Давлат нотариал идоралари ходимлари иштирок этди.

Ҳайъат йиғилиши якунлари бўйича 9 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди. Шу билан бирга, текшириш якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва уларни такрорланмаслик бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 30
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 58
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 23
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 26
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 92
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 302
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 0
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 14
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 35
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 80
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 29
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 59
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 89
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 122
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 58
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 100
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 75
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 56
  • Бўлимлар