«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 06:39
ЎЗO‘Z

Сифати кафолатланмаган тиббий воситалар тўхтатиб қолинди

13 апр, 21:14 2 085 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сифати кафолатланмаган тиббий воситалар тўхтатиб қолинди Қўштирноқ орасидаги сохта тадбиркорлар томонидан юртимизда яратилаётган имкониятларга қарамай божхона назоратидан яширган ҳолда ноқонуний равишда товарларни олиб кириш ҳолатлари ҳанузгача учраб турибди.

Жумладан, Навоий халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан юборилган курьерлик жўнатмалари божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада божхона назоратидан яширилган ва ҳужжатларда кўрсатилмаган ҳамда сифатини кафолатловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати қарийб 100 миллион сўм бўлган сунъий тишлар, тиш пломбалари ва тиш илдизи каналини пломбаловчи воситалар каби бир қатор тиббий воситалар борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, курьерлик жўнатмалари кўздан кечирилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган умумий қиймати 70 миллион сўмлик бўлган тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, навбатдаги ҳолатда ҳам курьерлик жўнатмалари ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, жўнатмаларда божхона назоратидан яширилган умумий қиймати қарийб 66 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 213
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 352
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 93
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 216
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 164
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 194
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 0
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 144
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 173
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 242
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 307
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 108
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 133
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 167
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 247
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 212
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 177
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 244
  • Бўлимлар