«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 02:55
ЎЗO‘Z

Рамазон ойида туғилган фарзандларга қандай исм қўйиш лозим?

13 апр, 15:39 3 209 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рамазон ойида туғилган фарзандларга қандай исм қўйиш лозим? Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво бўлими мудири Ғуломиддин Холбоев Рамазон ойида туғилган фарзандларга қандай исм қўйиш лозимлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Ғуломиддин Холбоевнинг таъкидлашича, шариатда Рамазонда туғилган болага рўзага мослаб исм қўйиш шартлиги ҳақида кўрсатма йўқ. «Бола Рамазон ойида туғилса, Рамазон, Рўзи ва Ҳайит исмини қўйиш керак» деган ва яна шунга ўхшаш гаплари асоссиз ва ислом динига алоқаси йўқ.

«Мусулмончилик анъаналарига кўра, Аллоҳ таолога бандалик маъносини ифодаловчи, пайғамбарлар, саҳобалар, алломалар, солиҳ кишилар ва тақволи оналаримизнинг исмларини қўйиш мақсадга мувофиқдир.

Унутмайлик, Рамазон — Қуръони карим нозил бўлган ой бўлгани учун айнан шу ойда Қуръони каримни кўпроқ ўқиш тавсия қилинади. Зеро Қуръони карим энг улуғ, энг афзал зикрдир. Бундан ташқари, тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), истиғфор (Астағфируллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ҳам энг афзал зикрлар саналади
», — деган Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво бўлими мудири.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Рамазон ойининг бошланиши 13 апрель этиб белгиланди. Рамазон ойида Ўзбекистондаги 1400 га яқин масжидда Қуръони карим хатм қилинади ва таровиҳ намозлари ўқилади.

Тошкент шаҳрида таровиҳ намози муносабати билан ҳар Рамазон оқшомида (13 апрелдан 12 майга қадар) — соат 18:00 дан 23:00 гача масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Рамазон оқшомида пойтахтдаги қатор автобуслар йўналиши ҳам ўзгаради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 80
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 86
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 127
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 211
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 66
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 115
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 26
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 57
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 51
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 41
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 13
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 31
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 80
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 86
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 62
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 43
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 127
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 237
  • Бўлимлар