«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 02:36
ЎЗO‘Z

Петербурглик йигит ўзи яратган «қуёшмобиль»да Хитойга қадар боришни режалаштирмоқда

13 апр, 12:45 2 715 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Петербурглик йигит ўзи яратган «қуёшмобиль»да Хитойга қадар боришни режалаштирмоқда Фото: «Temnaya FAZA»
Санкт-Петербургда истиқомат қилувчи Никита Поддубнов исмли блогер қиммат ёқилғи талаб этилмайдиган машинани яратишга қарор қилди. Натижада оғирлиги 150 килограммга етадиган «Фазан» — қўлбола автомобиль пайдо бўлди ва унинг ҳаракатланиши учун фақат қуёш энергияси талаб этилади, деб хабар беради Motor.

«Фазан» — 23 ёшли петербурглик йигитнинг биринчи автомобиль лойиҳаси ва ҳатто биринчи электрокари эмас. Икки йил олдин Никита дўстлари билан «Москвич»ни тўлиқ «яшил» автомобилга айлантирган эди. Бироқ машина жуда оғир бўлган ва ҳаракатланиш учун кўп энергия талаб қилган.

Поддубновнинг янги ихтиросида бу каби камчиликлар йўқ: «Фазан»нинг оғирлиги 150 килограмм, батареяларини қуёшга тўғирлаш учун уни кўтариш ва бир жойдан иккинчисига силжитиш осон. Автомобиль асосини баггининг роми ташкил этади. Муҳандис йигит унга мопед ғилдираклари ва алюминий профиллардан пайвандланган кузов каркасини кийгизган. Енгил кузов панеллари алюминийли композит листлардан қирқилган.

Фото: «Temnaya FAZA»
Ойна ва эшиклари йўқ қўлбола машина салонига пластик ўриндиқ ва велосипед рули ўрнатилган. Аввалига блогер ўз ихтиросига картинг рулини ўрнатган, бироқ у жуда кичиклик қилган — буриш қийин ва бошқаришни мураккаблаштирган.

Музқаймоқ сотадиган мобил дўконни ёдга соладиган бурчаксимон конструкцияга тўртта аккумуляторни қувватлантирадиган учта қуёш панели ўрнатилган. Уларни тўлиқ қувватлантириш учун Поддубновнинг сўзларига кўра, тўққиз соат керак бўлади. Шундан сўнг, «Фазан» соатига 30 километр тезликда олти соат ҳаракатлана олади. Қуёш чарақлаб турган ҳавода автомобиль батареяларсиз ҳам ҳаракатлана олади.

Фото: «Temnaya FAZA»
Никита Поддубнов ёзга қадар «Фазан»ини такомиллаштириб, уни тўлақонли автоуйга айлантириш ниятида. Узунлиги икки метр келадиган ухлаш жойи тайёрлаб қўйилган: оёқни юкхонага узатиб, полнинг ўзида ётиш мумкин. Бироқ ҳали қилинадиган ишлар кўп, блогер ўз машинасида Россиядан Хитойга қадар боришни — 3 минг километрни босиб ўтишни режалаштирган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 140
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 294
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 103
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 52
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 526
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар