«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:21
ЎЗO‘Z

Тошкентда таровиҳ намози муносабати билан ҳар оқшомда қатор автобуслар йўналиши ўзгаради

12 апр, 22:57 2 133 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда таровиҳ намози муносабати билан ҳар оқшомда қатор автобуслар йўналиши ўзгаради Тошкент шаҳрида таровиҳ намози муносабати билан ҳар Рамазон оқшомида (13 апрелдан 12 майга қадар) — соат 18:00 дан 23:00 гача масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилиши ҳақида хабар берилган эди. «Тошшаҳартрансхизмат» бу вақт давомида автобуслар йўналиши ҳам ўзгаришини маълум қилди.

Кўкча Дарвоза кўчаси Бешқайрағоч кўчасидан Нурафшон кўчасигача бўлган йўл транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади. Ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи 8Т, 27, 35, 46, 53, 73, 141, 146-сонли автобус йўналишлари суратдаги кўчалардан ҳаракатини давом эттиради.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати
Лутфий кўчаси Катта Қаъни кўчаси билан кесишмадан Катта Хирмонтепа кўчаси билан кесишган йўлгача транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади. Ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи 13 ва 56-сонли автобус йўналишлари суратдаги кўчалардан ҳаракатини давом эттиради.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати
Келес йўли кўчаси Норазтепа кўчасидан Гулсарой кўчасигача бўлган йўл транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади. Ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи 118 ва 120-сонли автобус йўналишлари суратдаги кўчалардан ҳаракатини давом эттиради.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати
Ал-Хоразмий кўчаси Катта Қаъни кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача бўлган йўл транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади. Ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи 17Т-сонли автобус йўналиши суратдаги кўчалардан ҳаракатини давом эттиради.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар