«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:00
ЎЗO‘Z

Чилонзордаги «Наврўз» мажмуаси нега бузилмоқда?

11 апр, 22:44 3 432 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Чилонзордаги «Наврўз» мажмуаси нега бузилмоқда? Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги «Наврўз» қабуллар уйи биносининг бузилаётгани ҳақидаги хабар қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ана шу масалага аниқлик киритиш мақсадида «Дарё» мухбири қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Одилов билан суҳбатлашди.

— Даврон Қобилжонович, бир неча кунлардан бери ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги «Наврўз» мажмуасининг бузилиши билан боғлиқ масала қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Қурилиш соҳаси бўйича масъул раҳбарлардан бири сифатида шу масала ҳақида батафсил тўхталиб ўтсангиз. Хўш, бу борада билдирилаётган фикр-мулоҳазалар қанчалик ўринли?

— Хабарингиз бор, сўнгги пайтларда пойтахтимиздаги Алишер Навоий миллий боғ мажмуасини ҳақиқий маънода халқимиз учун маданият ва маърифат масканига айлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда бу ерда Адиблар хиёбони барпо этилиб, йигирмадан зиёд атоқли ижодкорларимизнинг ҳайкаллари ўрнатилди. Шунингдек, Ёзувчилар уюшмасининг биноси қурилди, Тошкент тарихи музейи ташкил қилинди.

Бу борадаги ишларнинг мантиқий давоми сифатида Миллий боғ ҳудудида Алишер Навоий номидаги халқаро ижод мактаби, Адабиёт музейи ва янги Миллий драма театри бинолари ҳамда Давлат санъат музейининг намойишлари мажмуасини қуриш, шунингдек, бу ерда илм-фан ва санъат соҳаларига оид 1,5 миллион китоб фондига эга бўлган йирик кутубхона бунёд этиш лойиҳалаштирилган.

Мазкур кутубхонани Алишер Навоий миллий боғи ҳудудидаги «Наврўз» мажмуасига жойлаштириш ҳамда уни замонавий шаҳарсозлик ва архитектура талаблари асосида қайта реконструкция қилиш режалаштирилган эди. Шу мақсадда, қонун талабларига асосан лойиҳа институтлари томонидан «Наврўз» мажмуасининг ҳолати техник кўрикдан ўтказилганида, 1980 йилларда қурилган ушбу бинонинг ҳолати билан боғлиқ бир қатор жиддий муаммолар борлиги аниқланди.

Хусусан, «Наврўз» мажмуасининг атрофида узоқ йиллар давомида мунтазам ишлаб турган катта ҳажмдаги фавворалардан бинонинг пойдевор қисмига намлик сизиб ўтганлиги сабабли бино 27 сантиметрлик оғиш юз берганлиги маълум бўлди.

Шу билан бирга, мажмуадаги асосий юк кўтариб турувчи конструкцияларнинг ҳолатида ҳам салбий ўзгаришлар юз берган. Ўзингиз яхши биласиз, Тошкент шаҳри нисбатан фаол сейсмик минтақада жойлашган. Шунинг учун бу ерда бино ва иншоотларнинг мустаҳкамлигига жиддий эътибор қаратиш талаб этилади. Бу кутубхонадан келажакда халқимиз фойдаланади. Демак, одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш биринчи галдаги вазифамиз ҳисобланади.

Лойиҳа институтлари ва мутахассисларнинг хулосасига асосан, бинони таъмирлаш мақсадга мувофиқ эмас, деб топилди. Чунки юқоридаги камчиликлар эрта-бир кун жиддий оқибатларга сабаб бўлмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди.

Қолаверса, ҳисоб-китобларга кўра, уни реконструкция қилиш ва таъмирлашдан кўра, ўрнида янги бино қуриш иқтисодий жиҳатдан самаралироқ экани маълум бўлди.

Шу боис, бўлажак кутубхона фойдаланувчиларининг хавфсизлиги, бинонинг конструктив мустаҳкамлиги ва барқарорлиги, сейсмик хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Наврўз» мажмуаси ўрнида мустаҳкам, кўркам, энергия тежамкор ва барча қулайликларга эга бўлган янги, замонавий кутубхона биносини қуриш мақсадга мувофиқ, деган қарорга келинди.

Бир сўз билан айтганда, бу боғ яқин келажакда ҳақиқий маданият ва маърифат маскани, адабиёт мухлислари ва халқимизнинг севимли масканига айланиб, кўп йиллар давомида халқимизга хизмат қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 57
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар