«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 09:39
ЎЗO‘Z

«Кинотеатрлар тизими мутлақо издан чиқиб кетганини ҳаммамиз яхши биламиз» — Шуҳрат Ризаев

08 апр, 21:43 2 298 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Кинотеатрлар тизими мутлақо издан чиқиб кетганини ҳаммамиз яхши биламиз» — Шуҳрат Ризаев Шу йилнинг 7 апрель куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан кино санъати ва саноати тараққиётига хизмат қилувчи бир йўла иккита муҳим ҳужжат — «Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармон ҳамда «Кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратиш тўғрисида»ги қарор имзоланди.

Хўш, мазкур тарихий ҳужжатлар миллий кино санъатимиз ривожига қандай ўзгариш ва янгиликларни олиб киради?

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев шулар ҳақида интервью берди.

— Одатда катта-катта ҳодисаларнинг моҳиятини, аҳамиятини, кўламини бирданига ҳис қилиб, уни идрок этиш осон кечмайди. Куни кеча давлатимиз раҳбари имзолаган — кино санъати ва саноати истиқболидаги эзгу мақсадларни белгилаб берган ҳужжатлар ана шундай жиддий бир ҳодиса сифатида ҳаммамизни ниҳоятда мамнун қилди. Чунки Фармон ва қарор билан жуда катта вазифалар қўйиляпти, улкан марралар ва мақсадлар белгиланяпти.

Бугун биз хоҳлаймизми-йўқми жаҳон тараққиётининг ғилдираги ниҳоятда шитобланиб кетяпти. Мана шу жараёнда бизнинг тараққиётимизга тўсиқ бўладиган муаммолардан холос бўлиб, янги замон талаби асосидаги ислоҳотларни амалга оширишимиз керак эди. Президентимизнинг соҳага оид қабул қилинган ҳужжатлари мана шу йўлда бизга муҳим дастуриламал бўлади.

Кинемотография соҳасини ривожлантиришда биз учун энг муҳим омиллардан бўлган кинотеатрлар тизими мутлақо издан чиқиб кетганини ҳаммамиз яхши биламиз. Бугун ўша тизим ишламас экан, кино соҳасини ривожлантириш бўйича давлат томонидан қилинадиган ёрдам ва бошқалар айнан кинони ривожлантиришга хизмат қилмайди, деган масала қўйиляпти. Шундан келиб чиқиб, кинотеатрлар тармоғига алоҳида аҳамият қаратиляпти. Давлатимиз раҳбарининг Фармон ва қароридан кейин кинотеатрлар тармоғи бутунлай бир бошқа ўзанга тушиб, самарали ҳаракатлар бошланади.

Афсуски, йиллар давомида мавжуд кинотеатрлардан унумли фойдаланмадик, уни таназзулга келтириб қўйган эдик. Ўз вақтида қабул қилинган ҳужжатлар ушбу катта йўналишни изга солиш ва тамомила ўзгартириш йўлидаги катта қадамдир. Соҳада бўлаётган ўзгаришлар, янги тартиблар талаб даражасида ишлашимиз учун имконият ҳам яратади.

Қолаверса, Президент қарори билан Кинематография агентлиги ҳузурида Ўзбекистон кинематография академияси олий таълим муассасаси ташкил этиладиган бўлди. Бу эса келгусида соҳа учун малакали кадрлар тайёрлашда айни муддао. Агар белгиланган вазифалар ижросини ҳамжиҳатликда амалга оширсак, ўйлайманки, яқин келажакда миллий киномиз янги нафаслар билан, янги кадрлар — режиссёр ва операторлар, ссенаристлар билан бойийди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гомернинг «Илиада» асари қадимги чўккан кемаларни топишда ёрдам берди 27 мар, 13:05 142
  • «Ҳайрат» фильми Россия кинофестивалида тақдирланди 26 мар, 22:49 167
  • Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига кўнгил қўйган Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда (фото) 22 мар, 18:18 1 280
  • Эркаклардан кам бўлмаган муваффақиятга эриша олишини исботлаган аёллар ҳақидаги 10 та фильм 21 мар, 11:10 74
  • Равшан Комилов: “‘Х-фактор’ кўрсатувидан бир тийин ҳақ олганим йўқ” 13 мар, 11:00 353
  • Озодбек Назарбеков: “Энг тўғри йўл – санъаткорлар даромадини мажбурий декларациялаш” 13 мар, 00:30 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 0
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 0
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 1
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 3
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 26
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 12
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 57
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 228
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 432
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 358
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 194
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 144
  • Бўлимлар