«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 21:31
ЎЗO‘Z

Россия саноат ва савдо вазири Ўзбекистонга келди

05 апр, 08:20 1 728 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия саноат ва савдо вазири Ўзбекистонга келди Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига бортида Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегация ўрин олган самолёт келиб қўнган.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг хабар беришича, 5-7 апрель кунлари Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар марказида халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтади. Россия билан биргаликда ташкил этилган ушбу кўргазманинг ишбилармонлик дастури доирасида асосий стратегик сессия Ўзбекистон бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров иштирокида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Кўргазма дастуридан Ўзбекистон вилоятлари ҳокимлари ва Россия регионлари губернаторлари иштирокидаги Ўзбекистон-Россия минтақалараро форуми ўрин олган.

Илк марта Россиядан ташқарида бўлиб ўтаётган ушбу халқаро кўргазмада Арманистон, Беларусь, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон, Франция, Чехия ва Япониянинг 300дан ортиқ саноат компаниялари ва ишбилармонлар делегациялари иштирок этади.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – иштирокчи мамлакатлар ва компаниялар ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш, саноатни ривожлантириш ва қўшма корхоналар ташкил этишнинг янги имкониятларини аниқлашдан иборат.

Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегацияси ўтган йили Тошкент металлургия заводининг очилишига бағишланган тантанали тадбирлар доирасида мамлакатимизга ташриф буюрган, жумладан, 2020 йилнинг 4 декабрь президент Шавкат Мирзиёевнинг қабулида ҳам бўлганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 2
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 6
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 111
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 91
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 77
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 1
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 0
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Бўлимлар