«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 18:01
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон COVID-19’га қарши ўз вакцинасини ишлаб чиқишни бошлади

01 апр, 19:45 2 360 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон COVID-19’га қарши ўз вакцинасини ишлаб чиқишни бошлади Ўзбекистон COVID-19’га қарши ўз вакцинасини ишлаб чиқишни бошлади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев маълум қилди.

«Бугунги кунда Ўзбекистон олимлари томонидан COVID-19’га қарши биринчи вакцинанинг S оқсил молекуласи яратилди. Яқин кунларда ҳайвонларда клиниколди тадқиқотларини бошлаш режалаштирилмоқда», — деган у.

Абдуҳаким Ҳожибоев, шунингдек, COVAX доирасида 2021 йилнинг май–июнь ойларида 2 миллион доза AstraZeneca, апрель–июнь ойларида эса 3,5 миллион доза ZF-UZ-VAC 2001 вакциналарини Ўзбекистонга келтириш режалаштирилганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда вакциналар ишлаб чиқариш йўлга қўйиш режалаштирилаётгани ҳақида 2020 йилнинг ноябрь ойида маълум бўлганди. Президентнинг «Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида Ўзбекистонда вакцина ишлаб чиқариш майдони ва халқаро стандартларга жавоб берадиган синов лабораторияси ташкил этилиши кўзда тутилган.

«Биз бу йўналишда яхши илмий-техник имкониятга эгамиз, биотехнологиялар соҳасида илмий тадқиқотлар билан шуғулланаётган институтлар, ОТМлар мавжуд. Бироқ, афсуски, бизда бу соҳада саноат корхоналари йўқлиги сабабли бу тадқиқотларни ишлаб чиқариш ва тижоратлаштириш деярли имконсиз», — деган эди инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулова.

«Президент хавфсизликнинг учинчи даражасидаги замонавий лаборатория яратиш бўйича топшириқ берди. У ерда илмий ходимлар вакциналарнинг янги турларини яратиши, вирусларнинг янги штаммлари устида ишлаши мумкин бўлади», — деб таъкидлаганди Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев.

«Ўзбекистон 24» телеканали репортажида вакциналар ишлаб чиқариш бўйича майдоннинг яратилиши тахминан 53 миллион долларга, лабораторияни ташкил этиш эса 8 миллион долларга тушиши мумкинлиги маълум қилинган. Хавфсизликнинг BCL 3 даражасига мос келадиган синов лабораторияси Tashkent Pharma Park фармацевтика кластери ҳудудида ташкил этилади.

2020 йилнинг 17 апрель куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери қурилиши бошланганди.

Ўзбекистонда бугунги кунда 1 миллион 660 минг доза вакцина бор. Уларнинг 660 минг дозаси COVAX жамғармаси томонидан олиб келинган AstraZeneca вакцинаси, 1 миллион дозаси Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси.

Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 236
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 151
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 0
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 14
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 35
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 80
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 29
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 59
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 89
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 122
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 58
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 100
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 75
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 56
  • Бўлимлар