«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 09:10
ЎЗO‘Z

Сир тутилган муҳаббат: Дипика Падуконе ва Ранвир Сингхнинг севги ҳикояси (фото)

01 апр, 18:30 2 682 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сир тутилган муҳаббат: Дипика Падуконе ва Ранвир Сингхнинг севги ҳикояси (фото) Фото: «Яндекс Дзен»
Муҳаббат – инсон билан ҳамнафас бўлувчи энг ажойиб туйғу. У илҳомлантиради ва бир қанча мўъжизалар яратишга қодир. Болливуднинг ёрқин юлдузи Дипика Падуконе ва Ранвир Сингхнинг севги ҳикояси – уларнинг биринчи учрашувидан то тўйларига қадар қандай воқеалар рўй бергани, албатта, мухлислар учун қизиқ бўлса керак.

Фото: «Яндекс Дзен»
«Рам ва Лила» фильмининг суратга олиш жараёнидаги илк учрашув
Хушбичим, баланд бўйли ва ўта истеъдодли Ранвир Сингх биринчи бўлиб, «Рам ва Лила» саҳнасида дилбар ва гўзал Дипика Падуконе билан учрашган. Уларнинг орасидан қандайдир учқун учиб ўтганини, юлдузларнинг бир-бирига бошқача муносабатда бўлганини сезмасликнинг иложи йўқ эди. Бироқ бўлажак жуфтлик ўз ҳис-туйғуларини сир сақлашни афзал кўрди.

Фото: «Яндекс Дзен»
Муҳаббат остонасида турган жуфтликлар тўғрисида биринчи бўлиб журналистлар орасида миш-мишлар пайдо бўлди. Шунингдек, ушбу воқеани ҳамкорликдаги фильм чиқарилишидан олдинги пиар билан боғлаш ҳам мумкин эди.

Фото: «Яндекс Дзен»
Аммо маҳоратли актриса Ранвир билан орасидаги муносабатлар тўғрисида қатъият билан сукут сақлади. Ранвир Дипикага шунчалар ошиқ бўлган эдики, буни оммадан яшириш жуда қийин бўлган. Шунинг учун ҳам актёр севгисини биринчи бўлиб тан олган. Ранвир севгилисининг исмини тилга олмасдан шунчалар иштиёқ билан гапирганки, дилдан чиққан сўзлар ортида қизнинг исми аниқ кўриниб турган эди.

Фото: «Яндекс Дзен»
2014 йил Zee Cine Awards’да Ранвир ва Дипика биринчи марта «Рам ва Лила» фильмидаги «Нагада Санг Дҳол» таронаси билан чиқиш қилган. Ушбу чиқиш дарҳол жамоатчиликнинг эътиборини тортган ва Болливуддаги асосий янгилик мавзусига айланган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Ушбу вазиятдан Ранвир ва Дипика табассум билан чиқиб кетди, холос. 2014 йилнинг кузида «Бажи Рао ва Мастани‘ тарихий драмасини суратга олиш ишлари бошланди, у ерда жуфтлик асосий ролларни ижро этди. Бу эса томошабинларнинг қизиқишини янада оширди.

Фото: «Яндекс Дзен»
2014 йилнинг декабрь ойида Ранвир Instagram’да Дипика билан биргаликда тушган суратини жойлаштирди ва шундай изоҳ қолдирди: «Биз биргаликда ажойиб кўринмаяпмизми?»

Ўшандан сўнг уларнинг жуфтлик эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмаган. Дипика эса хижолатдан Ранвирнинг севгисини инкор этишда давом этаверди.

IIFА – бу Болливуд фильмининг ажойиб тадбири бўлиб, унда бутун дунё бўйлаб миллионлаб мухлислар иштирок этади. 2015 йил Ранвир бу онни абадий эслаб қолиш учун қўлидан келган барча нарсани қилган.

Фото: «Яндекс Дзен»
У Дипика олдида тиз чўкиб, «Рам ва Лила»даги қўшиқдан куйлаб, унинг қўлини сўради. Шундан сўнг улар ўзаро муносабатни яширишдан тўхтади ва биргаликда кўп жойларда кўриниш бера бошлади. Бу уларнинг ҳис-туйғулари ва муносабатлари жиддий эканлигидан дарак эди.

2017 йилда жуфтлик «Падмавати» деб номланган яна бир фильмда суратга тушди, бу Ҳиндистон бўйлаб катта шов-шувга сабаб бўлди. Бу эса уларнинг муносабатларини янада мустаҳкамлади.

Фото: «Яндекс Дзен»
2018 йилнинг 21 октябрида улар ўша йилнинг 14—15 ноябрь куни бўлиб ўтадиган никоҳ тўйи ҳақида халққа эълон қилди. Жуфтлик иккита ажойиб ва жуда чиройли тўй маросимини ташкил қилди. Чунки Дипика жанубий Ҳиндистондан ва Ранвир эса панжоблик эди. Барча тўй маросимлари Италиянинг Комо кўлида, муҳташам Вилла-дел-Балбянелло курортида бўлиб ўтган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 117
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 311
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 074
  • Чингиз Айтматов боши узра қора булутлар ёки қасам билан мустаҳкамланган қарз 21 апр, 17:24 307
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 376
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 0
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 0
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 4
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Бўлимлар