«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 20:15
ЎЗO‘Z

Оздиради, қон босимини туширади: Гулкарамни канда қилмаслик учун 5 сабаб

01 апр, 15:44 2 959 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Оздиради, қон босимини туширади: Гулкарамни канда қилмаслик учун 5 сабаб Фото: Harper’s Bazaar
Углевод, клетчатка, антиоксидант, витамин, калий, шунингдек, кальций ва темирнинг кони ҳисобланган гулкарамни истеъмол қилиш учун сабаблар ва уни тўғри тайёрлаш усули ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Қандай фойдаси бор?

Яллиғланиш жараёнларини тўхтатади
Гулкарам таркибидаги антиоксидантлар ҳужайра деворларини мустаҳкамлаб, уни шикастланишлардан сақлаш билан бирга, оксидланиш жараёнларини ҳам олдини олади. Бу иммунитетни сустлашиши ва сурункали касалликлар келиб чиқиш хавфини камайтиради.

Артериал қон босимни назорат қилади
Гулкарам таркибидаги сульфорафан, қон босимини меъёрлаштириб, юрак қон-томир касалликларини олдини олади.

Суякларни мустаҳкамлайди
Суякларнинг мустаҳкамлиги учун жавоб берадиган К витаминига бой ушбу маҳсулот қон қуйилиши ҳамда қон томирларни эластиклигини яхшилайди.

Иммунитетни мустаҳкамлайди
Гулкарамнинг бир порциясида C витаминининг кунлик меъёри мужассам бўлади. Ушбу витамин организмни вирусларга чидамлилигини оширади, яллиғланиш жараёнларини олдини олиб, организмда антитаначалар ишлаб чиқарилишини жадаллаштиради.

Вазн камайишига ҳисса қўшади
Аксарият сабзавотлар сингари углеводнинг кони саналган гулкарам клетчатка ва витаминларга бой экани сабаб ҳам вазн ташламоқчи бўлганлар учун айни муддао саналади. Айнан шу сабаб ҳам парҳезшунослар калорияси кам бўлган мазкур маҳсулотни канда қилмасликни, макарон ва гуруч ўрнига истеъмол қилишни тавсия қилади.

Қандай тайёрлаш керак?
Гулкарамдан пюре тайёрлаш мумкин. Бунинг учун унга мурч ва зираворлар, шунингдек, зайтун ёғи қўшиб буғда димлаб пишириш керак.

Пюрени унча ёқтирмайдиган бўлсангиз, гулкарамни бир-икки қошиқ ўсимлик ёки зайтун ёғида қовуринг. Устини кўкатлар билан безанг. Гликемик кўрсаткичи паст бўлгани учун ҳам бундай таом кечки овқат учун айни муддао бўлади.

Бундан ташқари гулкарамдан пицсанинг хамирини ҳам тайёрласа бўлади. Бунинг учун уни пюре ҳолига келтириб, туз ва тухум қўшинг. 6-8 дақиқага печга қўйинг. Устидан исталган начинка солинг ва яна 20 дақиқа пишириб олинг. Қолаверса, сабзавотли смузи учун ҳам гулкарамдан яхшиси бўлмайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 140
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 93
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 209
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 326
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 167
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 286
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 22
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 96
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 77
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 157
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 88
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 146
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 184
  • Бўлимлар