«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 11:45
ЎЗO‘Z

Озиш ва кайфият аъло бўлиши учун қандай маҳсулотлар билан нонушта қилиш керак?

28 мар, 14:17 3 167 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Озиш ва кайфият аъло бўлиши учун қандай маҳсулотлар билан нонушта қилиш керак? Фото: Freepik
Куннинг ўтиши, саломатлик ва кайфиятнинг қандай бўлишида нонуштанинг роли беқиёс экани сабаб ҳам тонгни мазали ва фойдали маҳсулотлар билан қарши олиш муҳим саналади.

Долчин қўшинг
Нонуштага йогурт, сули ёрмаси ёки шунчаки қаҳва ва бутерброд истеъмол қилишингиздан қатъи назар, унга бироз долчин қўшинг. Уни ҳар куни истеъмол қилиш қондаги қанд миқдори ва ҳужайраларнинг инсулинга сезувчанлигини камайтиради. Қолаверса, долчиннинг хушбўй ифори стрессни камайтириб, кун давомида аъло кайфиятда бўлишга ҳисса қўшади.

Асал ёки ёнғоқ ёғи
Бўтқа, сирник ёки бутербродга мураббо ўрнига асал ёки ёнғоқ ёғи қўшиб истеъмол қилинг. Таркибида шакар йўқ бўлган ёнғоқ ёғи клетчатка ва оқсилга бой экани билан узоқ вақт давомида тўқ тутади. Шу билан бирга саломатлик ва мия фаоллиги учун ҳам жуда фойдали саналади.

Ширин йогуртни оддийсига алмаштиринг
Таркибида оқсил кўп бўлган йогурт кунни бошлаш учун энг яхши вариант ҳисобланади. Оқсил узоқ вақт тўқ тутади, сут ёғи, кальций ва D витамини эса бутун организмдаги тизимлар учун фойда бўлади. Пробиотиклар ичаклар саломатлигини яхшилайди. Ўзингиз тайёрламайдиган бўлсангиз, дўкондаги табиий деб ёзилган вариантларга эътибор қаратинг. Таъм кучайтиргич ва бошқа қўшимчаларсизидан танлаб, мазали бўлиш учун мева ёки асал қўшинг.

Нонуштага тухум истеъмол қилинг
Нонуштага тухум ейиш қоринни кун давомида тўқ тутиш билан бирга, қиш ва кузда эҳтиёж юқори бўлган D витамини билан таъминлайди, қон томирлари ва юрак фаолиятини яхшилайди. Қолаверса, уни тонгда истеъмол қилиш, қондаги қанд ва холестерин миқдорининг меъёрда бўлишига ҳисса қўшади.

Мева ва сабзавотлар
Сабзавот ва мевалар саломатлик учун муҳим бўлган витамин ва минераллар, шунингдек, клетчатка ҳамда сувнинг кони саналади. Айнан шу сабаб ҳам ҳар тонг нонуштани мева ва сабзавотлардан тайёрланган мазали егуликлар билан бошлаш тавсия қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 200
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 312
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 163
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 281
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 1
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 3
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 8
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 91
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 14
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Бўлимлар