«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:25
ЎЗO‘Z

Twitter асосчисининг илк твити 2,9 миллион доллардан кўпроққа сотилди

23 мар, 11:30 1 993 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Twitter асосчисининг илк твити 2,9 миллион доллардан кўпроққа сотилди Фото: Reuters
Twitter ижтимоий тармоғида унинг асосчиси Жек Дорси қолдирган илк твит 2,9 млн доллардан кўпроққа сотилди. Аввалроқ Дорси ушбу твитни кимошди савдосига қўйганди. Кимошди савдоси твитлар олди-сотдиси учун яратилган Valuables онлайн-аукционида ўтказилган.

NFT токени кўринишидаги лот соҳиби Bridge Oracle компанияси директори Хакан Эстави бўлди. Эстави у учун 2 млн 915 минг 835 доллар тўлаган.

Дорси Twitter’даги илк твитни 2006 йил 21 март куни жойлаштирган. Унда “just setting up my twttr” (“шунчаки твиттеримни созлаяпман”) деган ёзув бўлган.

just setting up my twttr

— jack (@jack) March 21, 2006

Дорси ушбу твитни 1 доллар бошланғич нарх билан 15 декабрда сотувга қўйган. 6 мартгача унга таклиф қилинган энг юқори сумма 3500 долларни ташкил этганди. Дорси ўз саҳифасида аукцион ҳаволасини жойлаштирганидан сўнг таклифлар кескин кўпайган.

Твитни сотиб олган Эстави аввалроқ унга 2,5 млн доллар таклиф қилган, бироқ савдолар охирида нархни 400 минг доллардан қўпроққа оширишга қарор қилган.

Аввалроқ Дорси савдолардан олинадиган барча пулни GiveDirectly жамғармасининг пандемия шароитида Африка аҳолисига ёрдам кўрсатишга қаратилган дастурига хайрия қилишини айтган.

Маълум қилинишича, харидор твитнинг ўзини эмас, балки твит муаллифи имзоси бўлган рақамли сертификатни қўлга киритади. Твитнинг ўзи платформада қолади.

Рақамли сертификатда твит эълон қилинган кун ва вақт, унинг мазмуни ва муаллиф криптоҳамёнининг рақамли имзоси бўлади.
NFT токенлари виртуал мулкни сотиб олиш ёки уни бирор кимга топшириш учун қўлланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 64
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 55
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 487
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар