«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 10:19
ЎЗO‘Z

Глобаллашув кучайишининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири қандай бўлади?

21 мар, 21:33 2 195 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Глобаллашув кучайишининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири қандай бўлади? Эксперт Ўзбекистон иқтисодиётининг келажаги доимо ўзгаришларга тобе хомашё маҳсулотлари экспортчиси бўлиб қолиш ёки юқори қийматли маҳсулот ишлаб чиқариб, халқаро савдонинг глобал таъминот занжирига қўшилишига боғлиқлигини таъкидлади.

Глобализация - бу товар ва хизматларнинг трансчегаравий савдоси, технологиялар ва инвестициялар, одамлар ва ахборот оқимлари натижасида вужудга келган дунё иқтисодиёти, маданияти ва аҳолисининг ўсиб бораётган ўзаро боғлиқлигини тавсифлаш учун ишлатиладиган тушунчадир.

Глобаллашув ҳар бир мамлакатни қиёсий устунлик, яъни энг кам миқдордаги ресурслардан фойдаланган ҳолда энг яхши ишлаб чиқарадиган нарсаларга ихтисослашишга ундайди. Ушбу концепция ишлаб чиқаришни самаралироқ қилади, иқтисодий ўсишни рағбатлантиради ва товарлар ва хизматлар нархларини пасайтиради, айниқса уларни кам даромадли уй хўжаликлари учун қулайроқ қилади.

Глобаллашув кўп жиҳатдан иқтисодиётга бориб тақалади. Янги технологиялар жорий қилиниши ва такомиллаштирилиши натижасида ишлаб чиқариш ҳажми ва сифати ортди. Масалан, бир неча йил илгари умуман мавжуд бўлмаган технологиялар эндиликда давлатларнинг умумий ЯИМ ўсишига ва тараққиётига хизмат қилмоқда.

Глобаллашувнинг кучайиши натижасида меҳнат бозоридаги тақсимотда ҳам ўзгаришлар бўлмоқда. Жаҳон иқтисодий форумининг охирги йиғилишида маълум қилинишича, 2025 йилга келиб, 85 миллион ишчи ўрни йўқ бўлиши, аммо ўрнига 97 миллион иш жойлари яратилиши маълум қилинган.

Хўш, пандемия сабаб тезлашиб кетган технологиялар тараққиёти ва Тўртинчи саноат инқилоби Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон сингари ривожланаётган давлатлар технологик сакрашда ихтирочи бўлиб, глобал технология платформаларида фаол иштирок этиши учун нима қилиш керак, деган саволга Япониянинг Токио университети докторанти Бекзод Зокиров ўз фикрларини билдирди.

Экспертнинг таъкидлашича, республика зиммасидаги асосий вазифа технологик ривожланиш учун муҳим бўлган уч томон: давлат-саноат-академия (илмий тадқиқот марказлари) ҳамкорлигини мустаҳкамловчи институционал муҳит яратишдан иборатдир.

«Учбурчакнинг асосий қисми бўлмиш университетлар ва улардаги тадқиқот марказлари нафақат турли саноатдаги бизнесларни қўллаб- қувватловчи ихтиро манбалари, балки турли инновацион ғояларга асосланган стартаплар учун инкубатор вазифасини ҳам ўтайди. АҚШ, Европа ва Осиёдаги ривожланган давлатларнинг деярли барчасида стартаплар университет ҳудудида шаклланиши бежиз эмас. Бунинг учун университетларда, албатта, эркин илмий муҳит мавжуд бўлиши, профессор ва талабаларнинг илмий ғоялари, меҳнатлари қоғозда қолиб кетмай, амалиётда қўлланиши учун мустаҳкам патент тизими шаклланиши шарт», дейди Бекзод Зокиров.

Мутахассис Ўзбекистоннинг гиперглобал иқтисодга муваффақиятли интеграцияси қуйидаги масалаларга бориб тақалишини таъкидлади.

Биринчидан, давлатнинг глобал иқтисодга интеграцияси ва унда устунликка эришиши, аввало, мамлакат ичида шаклланаётган иқтисод, унинг шакли, аниқ йўналиши ва ички мустаҳкамлигидан бошланади. Яъни глобал иқтисодга интеграциялашув параметрлари ривожланишга тайёр иқтисодлар учунгина ўсиш трамплини бўлиши мумкин, фундаменти нотўғри принципларга қурилган иқтисод учун интеграциялашув иқтисодий ўсишга туртки бўла олмайди. Ўзбекистоннинг глобал иқтисоддаги муваффақияти у қураётган иқтисодий модел билан боғлиқ. Ўзбекистон иқтисодиётининг келажаги доимо ўзгаришларга тобе хомашё маҳсулотлари экспортчиси бўлиб қолиш ёки юқори қийматли маҳсулот ишлаб чиқариб, халқаро савдонинг қон томири бўлган глобал таъминот занжирига қўшилишига боғлиқ.

Албатта, ривожланишнинг дастлабки босқичида мамлакатдаги арзон ишчи кучи ишлаб чиқариш учун қулай имконият қидираётган Япония ёки Хитой каби давлатнинг инвесторлари учун жозибали бўлиши мумкин. Аммо, бугунги гиперглобал даврдаги технологик ўзгаришлар натижасида ишлаб чиқариш тобора автоматлашиб, арзон ишчи кучига нисбатан талаб пасайиб бораётганини ҳам унутмаслик керак. Бугунги кунда маҳсулотлар умумий савдосининг атиги 18 фоизи иш ҳақи паст давлатлардан иш ҳақи юқори давлатларга экспортни ўз ичига олади.

Бу дегани, Ўзбекистон ўз келажагини фақат «арзон иш ҳақи орқали инвестиция чақириш» стратегиясига боғламасдан, ихтисослашган ишлаб чиқариш, таълим ва илмий тадқиқотларга маблағ ажратиш орқали хизматлар экспорт қилишга эътибор бериши зарур. Бу, ўз навбатида, давлат монополлаштирган соҳаларни тадрижий равишда эркин бозор муносабатларига ўтказиш ва хусусий секторни қўллаб- қувватлаш орқали вужудга келади.

Иккинчидан, давлатнинг глобал иқтисоддаги муваффақияти, унинг тез-тез учраб турадиган глобал инқироз ва шокларни сингдириб, ички иқтисодга таъсирини камайтирадиган институционал тайёргарлик билан боғлиқ. Бунинг сабаби гиперглобаллашувнинг асосий қисмлари бўлмиш халқаро савдо ва капиталнинг эркин ҳаракати, афсуски, мамлакат ичида ғолиблар билан бирга мағлуб қатламни ҳам юзага келтиради. Бу эркин савдодаги рақобат туфайли иш ўринлари йўқолиши сабабли қашшоқлашишда кўринади.

Глобализм қаршисидаги ривожланаётган давлат сифатида Ўзбекистон ҳам савдо эркинлашиши натижасида келиб чиқадиган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиб, эркин савдо орқали ютқазувчи қатламни ижтимоий ҳимоялашга тайёр бўлиши лозим. Шунингдек, молия бозорларини тайёргарликсиз ҳолда, тажрибасизлик қилиб эркинлаштириш кўпчилик давлатларга қимматга тушганидан ҳукумат ўрнак олиши ва тартибга солинмаган капитал оқимлари ҳаракатидан ўта эҳтиёт бўлиши керак. Ҳукумат бугунги кунда ички макроиқтисодий сиёсат, солиқ тизими ва молиявий қоидалар яхлитлигини қисқа муддатли фойдага асосланган эркин капитал оқимидан устун қўйиши лозим.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 196
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 120
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 94
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 223
  • Бўлимлар