«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 19:42
ЎЗO‘Z

Facebook’нинг янги браслети компьютер сичқончаси ўрнини эгаллайди

21 мар, 00:10 2 150 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Facebook’нинг янги браслети компьютер сичқончаси ўрнини эгаллайди Фото: Facebook
Facebook маълумотларни киритишга мўлжалланган браслетининг концептини тақдим этди. Компаниядагиларнинг сўзларига кўра, ҳозирда бирор номга эга бўлмаган мазкур технологияни яратиш учун 5-10 йил керак бўлади, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.

Гап нерв сигналларини рақамли буйруқларга айлантириб берадиган қурилма ҳақида кетмоқда. Браслет билакка тақилганида фойдаланувчи бармоқларини шунчаки ҳавода қимирлаца, қурилма буйруқни ҳисобга олади ва маълумотларни виртуал киритиш имкониятини ёқади. Бу каби ҳолатда на клавиатура ва на сичқонча талаб этилади.

Ҳозирда бу каби технологиядан AR ва VR-гарнитураларида фойдаланилмоқда. Улардаги камералар имо-ишораларни кузатади ва тегишли сигналларни қурилмага узатади. Бироқ Facebook ушбу «илмий технология»ни бошқа даражага олиб чиқиш ва камерасиз фойдаланиш ниятида — браслетлар ҳолатида гап мия томонидан «шифрланган» ва мушаклар орқали узатилган нерв импулсларини қайта ишлаш ҳақида кетмоқда.

Фото: Facebook
Бу турдаги браслетларнинг муаммоси — сигналларни юқори аниқликда қайта ишлаш. Future Interfaces Group директори Крис Харрисоннинг сўзларига кўра, ҳар бир инсоннинг нерв толалари худди қўл ва билаклар шакли каби бир-биридан бироз фарқ қилади. Фойдаланувчи битта ҳаракатни бажариб буйруқ берса, тизим эса уни бошқача қабул қилса, визуал-тактил номутаносиблик хавфи юзага келади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 29
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 72
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 85
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 42
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 0
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 0
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 0
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 1
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 29
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 88
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 135
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 453
  • Бўлимлар