«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:30
ЎЗO‘Z

Қизи ва йигит ўртасидаги муносабатларни сир сақлаш учун йигитнинг отасидан пул талаб қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди

18 мар, 23:28 2 415 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қизи ва йигит ўртасидаги муносабатларни сир сақлаш учун йигитнинг отасидан пул талаб қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди Тошкентда қизи ва йигит ўртасидаги сир сақланиши лозим бўлган муносабатларни ошкор қилмаслик эвазига йигитнинг отасидан товламачилик йўли билан пул олган аёл ушланди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, 46 ёшли фуқаро Ш.У. Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 45 ёшли аёл З.А. қизи М.Р. билан унинг ўғли Д.У. ўртасидаги сир сақланиши лозим бўлган муносабатларни ошкор қилмаслиги эвазига пул талаб қилганини маълум қилган.

Йигитнинг отасининг айтишича, бунинг учун 600 доллар талаб қилган аёлга 480 доллар ва 1 миллион 50 минг сўм берган. Аммо олган пулларни кам деб топган аёл яна 500 доллар талаб қилган.

15 март куни соат 13:00 ларда Чилонзор тумани «Чилонзор» метро бекати олдида З.А. қизи М.Р. билан бу пулларни Ш.У.дан олаётган вақтларида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан аёл ва унинг қизига нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, товламачилик содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Бўлимлар