«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2021, 15:14
ЎЗO‘Z

Президент: «Тошкент вилоятига 119 трлн сўм йўналтирилади. Ҳали ҳеч бир вилоятда бундай марра олинмаган»

18 мар, 21:23 1 019 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент: «Тошкент вилоятига 119 трлн сўм йўналтирилади. Ҳали ҳеч бир вилоятда бундай марра олинмаган» Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги «Эшонобод» маҳалласини бориб кўрди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, бу ерда 3 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш мақсадида «Обод қишлоқ» дастури доирасида уйлар, мактаблар, йўллар ва коммунал тармоқлар таъмирланиб, замонавий маданият саройи барпо этилди.

Давлат раҳбари бу ерда маҳалланинг турли миллатга мансуб вакиллари билан суҳбатлашди.

Фото: Президент матбуот хизмати
«Бугун келишимдан мақсад — Тошкент вилоятида ҳам замонга муносиб шароит яратиш. Вилоятда салкам 3 миллион аҳоли бор. 150 минг нафари ишсиз. Шунинг учун ҳар бир маҳалладаги «ўсиш нуқталари»ни топиб, шунга жавобгарларни белгилаб, керакли маблағларни бериб, одамларни иш билан таъминлашимиз керак. Ичимлик суви, электр энергияси, йўл, таълим ва бошқа шароитларни яхшилаш зарур. Бу мақсадлар учун йирик ва ўрта лойиҳалар учун вилоятга 119 триллион сўм йўналтирилади. Ҳали ҳеч бир вилоятда бундай марра олинмаган», — деган Президент.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Чиноз туманидаги ўзгаришлар, имкониятлар ҳақида ҳам тўхталди.

«Ўзи Чиноз туманида ишсиз бўлиши керак эмас. Ери кенг, одамлари меҳнаткаш. Ҳар бир уйда, ҳар бир кўчада маданият бўлиши керак. Халқимиз айтганидек олма пиш, оғзимга туш, деган билан натижа бўлмайди. Биргаликда ҳаракат қилишимиз зарур. Ўзгаришларни истасак, ҳаммамиз онгли равишда ўзгаришимиз керак», — деган давлат раҳбари.

Хабарда айтилишича, маҳаллада давлат хизматлари маркази шохобчаси, банк филиали, тиббиёт пункти, тикувчилик корхонаси ҳам ташкил этилган бўлиб, давлат раҳбари Qo‘jakent tekstile group корхонасидаги иш жараёнини кўздан кечирди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Бу ерда икки сменада 500 нафар хотин-қиз ишламоқда. Охирги бир ярим ойда 100 минг долларлик тайёр кийимлар экспорт қилинган. Корхонанинг ўзида тикиш-бичишни ўргатувчи 200 ўринли ўқув маркази ҳам очилган.

Мутасаддиларга тадбиркорларга кўмаклашиб, бино ва маблағлар ажратиб, бундай кичик корхоналарни кўпайтириш ва 3 минг нафар хотин-қизни иш билан таъминлаш бўйича кўрсатма берилди.

Президент шу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқот қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Қандай виждон билан лавозимда ўтирибсизлар?! 19 фев, 18:49
  • Шавкат Мирзиёев Бухоронинг «Низомий» маҳалласида қурилган янги уйларни бориб кўрди 22 янв, 20:53
  • Президент ҳар бир ҳокимга кам таъминланган оилалар сонини кескин камайтириш бўйича топшириқ берди 03 июн, 12:30
  • Президент кейинги 2 йилда Мўйноқда янги шаҳарча қуришни топширди 15 ноя, 23:53
  • Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф буюрди 12 июн, 13:10
  • Президент кўрсатилаётган коммунал хизмат билан танишиб, одамлар билан мулоқот қилди 05 янв, 16:19
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Афғонистон муваққат ҳукуматини тан олиш масаласи кун тартибимизда йўқ» — ташқи ишлар вазири ўринбосари 23 окт, 14:50 0
  • Сайлов куни коронавирусга қарши қандай чоралар кўрилади? 23 окт, 14:24 0
  • Турк актёри Бурак Ўзчивитнинг устидан полицияга шикоят қилишди 23 окт, 13:39 41
  • АҚШ «Ал-Қоида» етакчиларидан бири ўлдирилганини маълум қилди 23 окт, 13:13 67
  • Кузда вазн тўплашга сабаб бўладиган ҳолатлар 23 окт, 12:46 53
  • "Бунёдкор"га ютқазган "Турон" Про-лигага "яқинлашди" (видео) 23 окт, 12:22 106
  • Мағлубият алам қилди ва Моуриньо “Рома”нинг ярим таркибини ҳайдаяпти! 23 окт, 11:44 233
  • Фақат Элдор мардлик қилди. “Будё-Глимт” футболчилари нега Шомуродовдан ҳайратга тушди? 23 окт, 11:16 245
  • «Бу – туркий дунёга очиқ таҳдид!» – Президент Эрдўғон оғриқли муаммони кўтарди 23 окт, 10:48 227
  • Болдуин билан боғлиқ фожиали ҳодисанинг янги тафсилотлари ошкор қилинди 23 окт, 10:00 263
  • Шиддатли жанглар, 6 та нокаут. Маҳмуд Муродов промоушени Тошкентда мусобақа ўтказди 23 окт, 09:28 216
  • «Ташқи сиёсатимизнинг оғриқли масалалари ўртага ташланди» — эксперт партиялараро баҳс ҳақида 23 окт, 09:25 198
  • Бўлимлар