«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 17:50
ЎЗO‘Z

Apple сенсорли смартфонларнинг эски муаммосига ечим топди

18 мар, 10:24 1 895 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Apple сенсорли смартфонларнинг эски муаммосига ечим топди Фото: Pixabay
Замонавий қиммат флагманлар ичига сув киришидан ҳимояланган, бироқ сув остида замонавий сенсор экранлардан фойдаланиш имконсиз, чунки у бармоқни аниқ сеза олмайди. Ушбу муаммо ҳатто бармоқлар бироз нам бўлса ёки ойнага бир нечта томчи тушса ҳам юзага келади. Apple мазкур муаммони ечиш усулини ўйлаб топди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Apple’нинг янги патентида уриниш нуқтасини танишнинг янги технологиясига изоҳ берилган — агарда сиғимли стандарт экранлар ток ўтказувчи объектлар таъсирида ишласа, янги дисплей босиш кучини аниқлайди. Фақат бу экранни кучли босиш талаб этиладиган 3D Touch технологиясидагидек ишламайди, ушбу дисплей юзага теккан бармоқнинг енгил босимини ҳам аниқлайди. Шу орқали смартфон сув остида ёки нам қўллари билан тегинилганда ҳам ишлай олади.

Шунингдек, патентда экран ростдан ҳам бармоқ эканлигини ёки сенсор қатламда сув сабаб носозлик юзага келганини аниқлашга мўлжалланган калибрловчи махсус алгоритмларга ҳам изоҳ берилган. Вақт ўтиши билан смартфон ҳар қандай шароитда ҳам тегинишларни аниқроқ сезишга ўрганиб олади.

Ҳозирча смартфонлар сув остига тушгани ёки нам бармоқларни автоматик аниқлайдими ёки уни фаоллаштириш учун бирор махсус режимни ишга тушириш керакми — номаълум. Афтидан, компанияга ушбу ғояни янги iPhone’ларда амалга ошириш учун бир неча йил керак бўлади.

Apple бармоқларга тақиладиган ўзининг янги қурилмасини намойиш этгани, компания 2030 йилларга бориб атроф-муҳит билан қўшимча реалликда алоқа ўрнатишга қодир «ақлли» линзаларни яратиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 37
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 89
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 74
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 49
  • Samsung жаҳон смартфонлар бозори етакчилигига қайтди 07 апр, 19:34 101
  • Ўзбекистонда Telegram монетизацияси ишга туширилиши қонунийлиги ўрганилмоқда 07 апр, 00:02 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 0
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 0
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 69
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 21
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 143
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 82
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 37
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 94
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 62
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 42
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 221
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 194
  • Бўлимлар