«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 07:51
ЎЗO‘Z

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

12 мар, 18:09 3 489 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди «Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, Республиканинг шимолий ҳудудларида 12 март куни кечаси Россиянинг (Москва вилояти) Европа ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда баъзи жойларда қор ёғади, шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши кузатилади, айрим жойларда шамол кучайиши 23-28 метр/секундгача етади. Ҳаво ҳарорати кундузи 2-7 даража илиқдан ошмайди.

Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида баҳорий илиқ об-ҳаво сақланиб туради, куннинг ўртасига келиб, ҳаво ҳарорати 17-22 даража илиққача кўтарилади, бу меъёрдан 3-5 даражага юқори. Фақат жануби-ғарбий ҳудудларга Эрон ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

13 март куни нам ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Республика ҳудудларининг кўп қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Фарғона водийсида фақат кечки соатларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундуз куни 10-15 даража илиқ атрофида бўлади. Шимолий ҳудудлар совуқ ҳаво таъсири остида бўлади. Қорақалпоғистоннинг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин, Хоразм вилоятида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ҳарорат шимолий ҳудудларда 3-8 даража совуққача пасаяди.

14 март куни республиканинг барча ҳудудлари совуқ антициклон таъсири остида бўлади. Марказий ва шарқий туманларда, асосан, қор кўринишидаги ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида фақат кечаси ва эрталабки соатларда ёғингарчилик бўлади. Шимолий ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундуз куни 2 даража совуқ, -3 даража илиқ; шимолда кечаси 10-15 даража совуқ, кундуз куни 2-7 даража совуқ атрофида бўлади.

Республика ҳудудининг кўп қисмида 12—14 март кунлари шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 23-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.

15 март кечаси совуқ антициклон таъсири кучаяди, ҳаво ҳарорати 2-7 даража совуққача пасаяди. Кундуз куни эса ҳарорат кўтарила бошлайди ва 3-8 даража илиқни ташкил этади. Бу март ойи ўртаси учун меъёрий қийматлардан 8-10 даражага паст.

Қайд этилишича, қор ёғиши ва паст ҳарорат республика йўлларида яхмалак ҳосил бўлишига олиб келиши, тоғларда қор кўчкилари тушиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 234
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 0
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 0
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 59
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 100
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 156
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 329
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 189
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 249
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 52
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 97
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 117
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 69
  • Бўлимлар