«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:20
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони расман 80 мингдан ошди. Касалланганлар сони аслида бундан икки-уч баробар кўп бўлиши мумкин

03 мар, 13:48 1 994 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони расман 80 мингдан ошди. Касалланганлар сони аслида бундан икки-уч баробар кўп бўлиши мумкин Фото: bbc.com
Ўзбекистонда COVID-19 касаллигига чалинганлар сони расман 80 минг кишидан ошди. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан хабар беришларича, 3 март ҳолатига кўра, мамлакатда жами 80 006 ҳолатда коронавирус инфекцияси аниқланган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ дастлабки расмий тасдиқланган ҳолат 2020 йил 15 март куни, шу санадан бир неча кун аввал Франциядан қайтган шифокор аёлда қайд этилган эди (айни вақтда ҳукумат вакиллари касаллик бундан анча аввал кириб келган бўлиши мумкинлигини инкор этмайди).

Расман тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 2020 йил 28 март куни 100 дан, 7 апрель куни 500 дан, 14 апрель куни 1000 дан, 29 апрель куни 2 мингдан, 14 июнь куни 5 мингдан, 5 июль куни 10 мингдан, 27 июль куни 20 мингдан, 10 август куни 30 мингдан, 26 август куни 40 мингдан, 19 сентябрь куни 50 мингдан, 8 октябрь куни 60 мингдан, 14 ноябрь куни 70 мингдан ошган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшимча қилишича, 3 март ҳолатига кўра шу вақтгача тасдиқланган беморларнинг 78 549 нафари (98 фоизи) соғайган, касаллик асоратлари оқибатида вафот этганлар сони расман 622 нафарга етган — мамлакатда коронавирус асоратлари оқибатида ҳозирча охирги ўлим ҳолати 10 февраль куни қайд этилган (маълумот учун, ССВ статистикасидаги камида битта ўлим ҳолати Ўзбекистонда юз бермаган; «Дарё» 2020 йил 22 сентябрга қадар юритган алоҳида статистикага кўра, қурбонлар сони камида 19 нафарга кўп).

Ўзбекистон ҳукумати коронавирус статистикасига доир рақамларни яшириш ёки уларни бузиб кўрсатишдан манфаатдор эмаслигини мунтазам таъкидлаб келади, аслида касалланганлар сони расмий статистикадагидан икки-уч баробарга кўп бўлиши мумкинлигини айнан шу ҳукумат тузилмаларига алоқадор масъуллар ҳам, шу ҳукумат қошида тузилган Республика махсус комиссияси ҳам тан олган, таъкидлаган.

Июль ойида карантин тартиби қайта кучайтирилиши арафасида, 8 июль куни ташкил этилган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш бўйича штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов COVID-19’ни юқтириб олганлар сони расмий статистикадагидан икки-уч баробарга кўп бўлиши мумкинлигини айтиб ўтган эди.

«Касалланганлар сони кунига 350 тага кўпаймоқда дегани — бу биз билган статистика. Бунинг орасида ҳали қанча таҳлилга етиб бормаган, лекин аслида касалланган, симптомсиз юрган беморлар сони икки-уч баробар кўпроқ ҳам бўлиши мумкин. ПЗР таҳлилининг жавоби чиқишига икки-уч кун, ҳатто бир ҳафтагача вақт кетиб қоляпти, бу вақтнинг ичида эса ПЗР борми, йўқми, деб гумонда турган бемор халқнинг ичида юрибди, кун сайин бештага юқтиряпти, у беш киши бошқа 25 кишига юқтириб, касалларнинг сони шу тариқа кўпайиб кетмоқда», — деганди Оқилов.

9 июль куни эса Республика махсус комиссияси Ўзбекистонда кучайтирилган карантин тартиби қайта тикланиши сабабларини изоҳларкан, «расмий статистика фақат аниқланган касалланиш ҳолатларини қайд этаётгани, ҳақиқий ҳолат, бошқа мамлакатлардаги каби, бир неча баробар фарқли бўлиши мумкин»лигини тан олган эди. «Сабаби ҳамма беморлар ҳам тиббий ёрдамга мурожаат қилмаяпти, симптомсиз беморларни эса ҳисобга олишнинг имкони йўқ», — дейилганди комиссия мурожаатида.

Тошкент тиббиёт академияси проректори, ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов 20 сентябрь куни «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Студия 24» дастуридаги чиқишида расмий статистикага фақат расман мурожаат қилиб ёки даволаш муассасаларида тест топширган ва тестининг натижаси мусбат чиққан фуқароларгина киритилганини айтиб ўтганди.

«Тест деяпмиз, бу расмий мурожаат қилган ёки даволаш муассасаларида тест олинган беморлар сони, лекин тест топширмай, вирусни юқтириб олиб, касалликни ўзида тўлиқ ўтказган фуқароларимиз ҳам кам эмас... Фуқаролар ўртасида саволлар шунчалик кўп бўлдики, тўрт-беш марта тест топширган, аммо ҳар сафар тест натижаси манфий чиққан, шунга қарамай унда касалликнинг клиник белгиси бор. Маълум бир вақт, бир ярим ой ўтгач, у организмидаги антитанани аниқлаш учун қонидан тест топширса, натижа мусбат чиққан. Яъни бу фуқаро касалликни ўзида тўлиқ ўтказган, деган хулоса бериш мумкин. Шу боис бугунги кунда касалликни бошидан ўтказган фуқароларимиз ҳам кўп», — деганди ТошТА проректори Шуҳрат Боймуродов.

28 август куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирганди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланганди. Шунингдек «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати коронавирус бўйича ҳақиқий статистикани яширмасликка чақирган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотлари бўйича, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 34,5 миллион кишини ташкил этмоқда. Агар расмий статистика бўйича Ўзбекистонда 80 006 кишида коронавирус аниқланганини ҳисобга олсак, мамлакат аҳолисининг 0,23 фоизига тенг (ҳатто бир фоиз ҳам эмас) қисмидагина COVID-19 расман тасдиқланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 25
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 0
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 55
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 265
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 144
  • Бўлимлар