«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 05:48
ЎЗO‘Z

Евроиттифоқ ва АҚШ Навальний иши юзасидан Россияга қарши санкциялар киритди. Россия ТИВ ҳамкасбларини олов билан ўйнашмасликка чақирди

03 мар, 13:13 2 189 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Евроиттифоқ ва АҚШ Навальний иши юзасидан Россияга қарши санкциялар киритди. Россия ТИВ ҳамкасбларини олов билан ўйнашмасликка чақирди Фото: EPA
Евроиттифоқ ва АҚШ сиёсатчи Алексей Навальний билан боғлиқ вазият туфайли россиялик амалдорларга қарши санкциялар киритди, деб ёзади Meduza.

Евроиттифоқ санкциялари ҳақида дастлаб Германиянинг DPA агентлиги хабар берди. Кейинроқ Евроиттифоқ расмий журналида ҳам бу ҳақда хабар эълон қилинди.

Россия бош прокурори Игор Краснов, Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин, Росгвардия раҳбари Виктор Золотов ва Жазоларни ижро этиш федерал хизмати директори Александр Калашников санкциялар таъсирига учради. Уларнинг Евроиттифоққа кириши тақиқланади, шунингдек, уларнинг Евроиттифоқ ҳудудидаги активлари музлатиб қўйилади.

АҚШ ҳам Навальнийнинг таъқиб этилиши туфайли санкциялар ҳақида эълон қилди. Санкциялар, хусусан, Россия президенти маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко, Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников, мудофаа вазири ўринбосарлари Алексей Криворучко ва Павел Попов, Жазоларни ижро этиш федерал хизмати раҳбари Александр Калашников, бош прокурор Игор Краснов ва Кремлнинг ички сиёсат бўйича бошқармаси бошлиғи Андрей Яринга нисбатан жорий қилинди.

Шунингдек, Россиянинг учта илмий-тадқиқот институти ҳам санкцияларга учради. АҚШ ҳукумати Федерал хавфсизлик хизматини Навальнийнинг заҳарланишига алоқадор деб ҳисоблашини маълум қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Евроиттифоқ ва АҚШнинг янги санкцияларини «Россияга қарши душманларча ҳамла» деб атади.

«Санкциялар киритиш учун Навальнийнинг гўёки «жанговар кимёвий моддалар» билан «заҳарланиши» билан боғлиқ атайлаб уюштирилган провокация баҳона қилинганида бемаънилик тантана қилади. Буларнинг барчаси — шунчаки бизнинг ички ишларимизга аралашувни давом эттириш учун баҳона, холос. Бунга кўнмоқчи эмасмиз. Ўзаролик тамойилидан келиб чиқиб, жавоб қайтарамиз, жавобимиз симметрик бўлиши шарт эмас», — дейилади Россия ТИВ хабарида.

Муассаса АҚШнинг бундай хатти-ҳаракатлари Вашингтон томонидан «тўлиқ музлаш нуқтасигача олиб борилган икки томонлама алоқаларни янада бемаънилаштириш»га ҳисса қўшишини таъкидлади.

«Россияга санкциялар киритиш ёки босим ўтказишнинг бошқа йўллари орқали нималарнидир юклаш аввал ҳам муваффақиятсиз кечган, энди ҳам шундай бўлади. Агар АҚШ оқилона асосда тенг ҳуқуқли мулоқотга тайёр бўлмаса, бу уларнинг танлови. Американинг «санкцияларга ишқибозлиги»дан қатъи назар, ҳар қандай тажовузга қаршилик кўрсатган ҳолда, миллий манфаатларимизни қатъий ҳимоя қилишда давом этамиз. Ҳамкасбларимизни олов билан ўйнашмасликка чақирамиз», — дейилади хабарда.

Бу Навальний иши бўйича Европа томонидан киритилаётган биринчи санкциялар эмас. 2020 йил октябрида сиёсатчининг заҳарланиши туфайли, Евроиттифоқ олти нафар амалдорга ва битта илмий-тадқиқот институтига қарши санкциялар эълон қилган эди.

Маълумот учун, мухолифатчи Алексей Навальний 17 январь куни Россияга Германиядан қайтиб келди, у ерда қарийб беш ой давомида бўлиб, «Новичок» билан заҳарланганидан кейин даволанди. Тарафдорлари уни кутиб олиш учун Внуково аэропортига келди. У ерда оммавий ҳибсга олишлар бўлиб ўтди, Навальний ўтирган самолёт эса Шереметьевога қайта йўналтирилди. Қўнганидан кейин сиёсатчи қўлга олинди — «Ив Роше» иши бўйича шартли маҳкум мажбуриятларини бузганлиги учун.

18 январь куни Навальний қамаб қўйилди, суд эса тўғридан-тўғри полиция бўлимида ўтказилди. 19 январь куни Навальний томонидан ташкил қилинган Коррупцияга қарши кураш фонди (ККФ) «Путиннинг қасри» ҳақидаги фильмни эълон қилди. У 100 миллион мартадан ортиқ томоша қилинди, ижтимоий тармоқлар эса шу мавзудаги мемларга тўлиб кетди. Ҳукумат унинг қаср эмас, апарт-меҳмонхона эканлигини ва унга Путин эмас, балки унинг дўсти Аркадий Ротенберг эгалик қилишини маълум қилди.

Навальнийнинг тарафдорлари бутун Россия бўйлаб оммавий норозилик акцияларини уюштирди. 23 январь куни тўрт мингдан ортиқ, 31 январь куни беш мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди. Кўп йиллардан буён бунақаси бўлмаганди. Федерал телеканаллар «хушмуомала полициячилар» ҳақида ҳикоя қилди, аслида эса улар намойишчиларга қарши дубинка, электрошокер ва кўзни ёшлантирувчи газ қўллаган эди (Кремль буни провокацияга жавоб деб атади).

Акциялардан кейин камида 40 та жиноят иши қўзғатилди. Навальнийнинг сафдошлари Любовь Соболь ва Кира Ярмиш, шунингдек, сиёсатчининг укаси Олег митингда коронавирусга қарши чораларни бузганлик учун уй қамоғига ҳукм қилинди. Навальнийнинг яна бир сафдоши Леонид Волков ўсмирларни кўча акцияларига жалб қилганлик учун қидирувга берилди.

Москванинг Симонов туманлараро суди 2 февралда Навальнийни «Ив Роше» иши бўйича айбдор деб топиб, унинг жазони колонияда ўташи ҳақида қарор чиқарганди. Москва шаҳар суди 20 февралда қарорни қонуний деб топди ва суд ҳукми кучга кирди.

Навальний колонияда 2,5 йил давомида суд белгилаган жазони ўтайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 712
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар