«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2021, 09:06
ЎЗO‘Z

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

01 мар, 16:30 3 140 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди Бугун, баҳор фаслининг биринчи куни Ўзбекистон ҳудудида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқ бўлади, бу меъёрдан 2-4 даражага юқоридир.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, эртага республикада кун давомида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Бунинг ҳисобига ҳаво ҳарорати кундуз кунлари бироз пасаяди ва 10-15 даража илиқни ташкил этади, аммо ёғингарчилик кутилмайди.

3 мартда республика ҳудудларига Эрон ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади, аксарият вилоятларда бироз ёмғир ёғади, фақат Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудларга Кавказ ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади ва Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида кечаси ва эрталаб бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кузатилади.

4-5 мартда Ўзбекистон ҳудудига яна нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади, бунинг натижасида барча ҳудудларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғли ҳудудларда 4 мартдан 5 мартга ўтар кечаси баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. 5 мартда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди.

Ҳаво ҳарорати 3-5 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундуз куни 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, 5 мартда 8-11 даража илиққача пасаяди.

1-5 мартда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди 07 дек, 16:22
  • Совуқ об-ҳаво ортга чекина бошлайди, ҳафта охирида эса... 23 ноя, 22:53
  • Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади? 02 апр, 09:58
  • Ўзбекистонга салқин ҳаво массалари кириб келади 11 фев, 18:44
  • Ўзбекистон ҳудудига илиқ ҳаво массаси кириб келади 15 янв, 16:39
  • Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади? 25 дек, 10:12
  • Сўнгги янгиликлар
  • Болангизни қарғаманг, оналар! 13 апр, 09:00 0
  • Валижон Раҳимов: "Мураббийларимиз кўрсатмасини тўғри бажариш ва кучли хоҳиш эвазига "Ал Ҳилол"дан очко олишимиз мумкин" 13 апр, 08:30 0
  • Европада йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган еттита жой 13 апр, 08:00 0
  • Дафн этилган эркакни бир кундан кейин қариндошлари тирик ҳолда топишди 13 апр, 07:30 432
  • Хуш келдинг қалбимга, моҳи Рамазон! 13 апр, 00:30 697
  • Рўза — қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдиришдир 13 апр, 00:10 698
  • Хуш келибсан, Рамазон... 12 апр, 23:39 674
  • Диетолог овқат миқдорини камайтирмасдан озиш усули ҳақида гапирди 12 апр, 23:23 674
  • Тошкентда таровиҳ намози муносабати билан ҳар оқшомда қатор автобуслар йўналиши ўзгаради 12 апр, 22:57 288
  • Алимент тўламаган миришкорлик ота 15 суткага қамалди 12 апр, 22:43 639
  • Қидирувдаги шахс ушлангач 22.8 млн. сўм алимент пулини тўлади 12 апр, 22:33 567
  • Фарзанд онаси тарбиясига олиб берилди 12 апр, 22:24 592
  • Бўлимлар