«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 17:43
ЎЗO‘Z

1 мартдан тадбиркорлар йўлларга камера ва радарлар ўрнатиш ҳуқуқига эга бўлади

01 мар, 14:50 2 246 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
1 мартдан тадбиркорлар йўлларга камера ва радарлар ўрнатиш ҳуқуқига эга бўлади Президент қарорига биноан, 2021 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига автомобил йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, ушбу санадан бошлаб тадбиркорлик субъектларига автомобил йўлларида автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозланган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи ҳам берилади.

Ички ишлар вазирлиги ва Автомобил йўллари қўмитаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокациясини, мазкур ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги икки йилда аниқланган йўл ҳаракати қоидалари турлари бўйича қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларни «Е-IJRO AUKSION» тизимидаги алоҳида веб-саҳифада эълон қилиб боришга масъул этиб белгиланган.

Шунингдек, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади.

Электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектларига махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойлар чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади.

Ўрнатилган воситаларнинг техник эксплуатацияси ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан, жорий электр энергияси харажатларини қоплаш тадбиркорнинг ўзига юклатилади.

Президент қарорида тадбиркорлик субъектларига тегишли автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун жарималардан ажратмалар миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши айтилган бўлса-да, бу бўйича Ҳукумат қарори ҳали қабул қилинганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 6 феврал куни «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилиниб, унда жарималардан тушган маблағлар қай тартибда тақсимланиши назарда тутилган эди.

Қарор лойиҳасига кўра:

а) Тадбиркорлик субъектларига тегишли автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари ёрдамида аниқланган йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима суммасининг:
25 фоизи – тадбиркорлик субъекти ҳисобига;
25 фоизи – Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
20 фоизи – йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига;
10 фоизи – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш марказига «Хавфсиз шаҳар» концепциясини тўлақонли жорий этиш учун йўналтирилади.

б) Тадбиркорлик субъектларига тегишли оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ёрдамида аниқланган йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима суммасининг:
30 фоизи – тадбиркорлик субъекти ҳисобига;
25 фоизи – Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
25 фоизи – йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига;
20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтирилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 66
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 360
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 533
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 648
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 0
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 0
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 2
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 3
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 86
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • Бўлимлар