«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2021, 10:20
ЎЗO‘Z

Россия иқлимни мониторинг қилувчи сунъий йўлдошни коинотга учирди (видео)

28 фев, 22:53 825 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия иқлимни мониторинг қилувчи сунъий йўлдошни коинотга учирди (видео) Фото: «Роскосмос»
28 февраль куни эрталаб Бойқўнғир космодромидан «Союз-2.1б» ташувчи ракетаси Арктика минтақасида иқлим ва атроф-муҳитни мониторинг қилиш учун мўлжалланган «Арктика-М» космик қурилмаси билан бирга учирилди, деб ёзади «РБК» «Роскосмос» матбуот хизматига таяниб.

«2021 йил 28 февраль куни Москва вақти билан соат 09:55:01 (Тошкент вақти билан соат 11:55)да Бойқўнғир космодромининг 6-майдончаси 6-старт қурилмасидан ‘Союз-2.1б’ элтувчи ракетаси ‘Фрегат’ тезлаштирувчи блоки ва биринчи ‘Арктика-М’ космик қурилмаси билан бирга учирилди», — дейилади хабарда.

Элтувчи ракета поғоналари ва тезлаштирувчи блокнинг ажралиши муваффақиятли кечган. Шундан кейин «Фрегат» тезлаштирувчи блоки қурилмани орбитага олиб чиқишда давом этган. У Тошкент вақти билан, тахминан, соат 14:14 да ажралиб чиқди. Шундан кейин бошқарув буюртмачига топширилди.

«Арктика-М» гидрометеорологик ва иқлим мониторинги космик тизимидир. У Ер юзаси ва Шимолий Муз океани денгизларини кеча-кундуз ҳар қандай об-ҳавода мониторинг қилувчи камида иккита сунъий йўлдошни ўз ичига олади.

Дастлаб «Арктика-М» 2020 йил 24 декабрда учирилиши керак эди. Аммо октябрда «Роскосмос» мутахассислари бир қатор қўшимча текширувлар ўтказиш кераклигини аниқлади. Шу сабабли тизимни орбитага чиқариш 2021 йилга қолдирилган эди.

Февраль бошида Россияда «Союз-2.1б» ташувчи ракета коинотга учирилган, у ҳарбий сунъий йўлдошни орбитага муваффақиятли олиб чиққан эди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Оққуш билан дўстлашиб олган почтачи у билан 37 йилдан буён бирга яшайди 16 фев, 15:51
  • Жо Байден ва рафиқаси Оқ уйга итлари билан бирга кўчиб ўтди (фото) 27 янв, 09:41
  • Трамп Байденнинг инаугурациясига бир соат қолганида БАА билан қурол сотуви бўйича шартнома имзолаган 21 янв, 17:23
  • Трамп: «Россия билан тил топишсам яхшими ёки ёмон? Ўйлашимча, яхши» 04 сен, 23:55
  • Россиялик машҳур хонанда Дима Билан автоҳалокатга учради… 19 сен, 10:25
  • Эркак йўлнинг ўртасида бизон билан корридо мусобақасини ўтказди (Видео) 07 авг, 21:31
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мутахассислар саратон касаллигини келтириб чиқарувчи меваларни санаб беришди 13 апр, 09:40 67
  • Болангизни қарғаманг, оналар! 13 апр, 09:00 177
  • Валижон Раҳимов: "Мураббийларимиз кўрсатмасини тўғри бажариш ва кучли хоҳиш эвазига "Ал Ҳилол"дан очко олишимиз мумкин" 13 апр, 08:30 285
  • Европада йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган еттита жой 13 апр, 08:00 504
  • Дафн этилган эркакни бир кундан кейин қариндошлари тирик ҳолда топишди 13 апр, 07:30 1 192
  • Хуш келдинг қалбимга, моҳи Рамазон! 13 апр, 00:30 806
  • Рўза — қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдиришдир 13 апр, 00:10 816
  • Хуш келибсан, Рамазон... 12 апр, 23:39 760
  • Диетолог овқат миқдорини камайтирмасдан озиш усули ҳақида гапирди 12 апр, 23:23 787
  • Тошкентда таровиҳ намози муносабати билан ҳар оқшомда қатор автобуслар йўналиши ўзгаради 12 апр, 22:57 311
  • Алимент тўламаган миришкорлик ота 15 суткага қамалди 12 апр, 22:43 704
  • Қидирувдаги шахс ушлангач 22.8 млн. сўм алимент пулини тўлади 12 апр, 22:33 637
  • Бўлимлар