«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:56
ЎЗO‘Z

"Муҳим хулоса"

28 фев, 14:30 1 940 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Муҳим хулоса" Фото: Getty images/Яхшиликни кўрсатиш икки томон учун ҳам шифобахш таъсирга эга, дейишади олимлар
Колумбия университети психиатри Келли Хардинг ўзининг яқиндаги "Қуён эффекти" (The Rabbit Effect) номли китобида яхшиликнинг таъсири ҳақида мушоҳада юритди.

"У иммун тизими, қон босими учун фойдали, инсонларга узоқ ва яхши яшашга ёрдам беради. Яхшилик заҳираси битмас-туганмаслигини ҳисобга олсак, бу ажойиб ҳақиқат. Шу билан бирга унга тўйиб қолишнинг ҳам иложи йўқ. У бепул ва ҳамма учун бемалол имконли".

Хардинг ўз китобининг номини изоҳлар экан, шундай дейди: "Мен 1970-йилларда қуёнлар ҳатти-ҳаракати борасидаги тадқиқотларни эшитганман. Бир гуруҳда натижалар бошқаларидан кўра аъло бўлган, олимлар эса нима рўй бераётганини билишни исташарди. Маълум бўлишича, яхши натижаларга эришган қуёнлар устида жуда меҳрибон олим ишлаб, уларга меҳр билан қараган экан".

"Шифокор сифатида, мен бутунлай ҳайратда қолдим. Бу фавқулодда муҳим хулоса деган қарорга келдим", - хотирлайди Хардинг.

Фото: Getty images/Бошқаларга нисбатан яхши бўлиш инсоннинг ўзига нисбатан яхши бўлишдан осонроқ, дейди доктор Хардинг
Яхшилик, таъкидлайди Хардинг, инсонларга кўп нарсани ўзгартириши ва одамларга ўз дунёларида яхшироқ йўлкўрсатувчига эга бўлишида ёрдам бериши мумкин. Аммо кўпинча, бошқаларга меҳр билан муносабатда бўлиш, инсоннинг ўзига меҳрибон бўлишидан кўра, анча осон, дейди олим.

"Ишда, мактабда ва уйда ҳайрихоҳликни намойиш этиш яхши натижаларга олиб келади. Дейлик, тиббиётда технология яхшиланмоқда, аммо улар ҳеч қачон меҳрибон ходимнинг ўрнини боса олмайди. Руҳий саломатлик билан жисмоний соғликнинг орасидаги алоқа ниҳоятда муҳим".




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 96
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 260
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 171
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 383
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар