«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:27
ЎЗO‘Z

Туркияга кўчиб кетган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)

28 фев, 11:30 9 099 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркияга кўчиб кетган ўзбекистонлик машҳурлар (фото) Сўнгги йилларда ўзбек санъатининг кўплаб таниқли вакиллари дунёнинг турли мамлакатларига кўчиб кетмоқда. Асосан, Америка, Туркия ва Россияда карьерасини давом эттириш мақсадида йўл олаётган машҳурларнинг барчаси ҳам мусофир юртда ижод билан шуғулланаётгани йўқ. «Дарё» нашри айни пайтда Туркияда яшаётган ўзбекистонлик машҳурлар ҳақида материал тайёрлади.

«Опа-сингиллар» орқали янада танилган Камола Арслонова
«Келгинди қайнона», «Севгинатор-2», «Киракаш», «Опа-сингиллар» каби ўнлаб фильм ва сериаллардаги роллари орқали танилган серқирра ижодкор Камола Арслонова етти йилдан буён Туркияда яшайди. Диёра тахаллуси билан ҳам ижод қилиб, ўнлаб қўшиқлар ижро этган актриса 2014 йилнинг декабрь ойида туркиялик Месут исмли тадбиркорга турмушга чиққан.

Фото: «Дарё»
Айни пайтда Измир шаҳрида оиласи билан бахтли ҳаёт кечираётган Камола Арслонова уч ёшли қизи Ахсеннинг табрияси билан банд.

Фото: Камола Арслонованинг шахсий архивидан
«Ҳалигача Ўзбекистон фуқаросиман»
2000 йиллар ўзбек поп мусиқасининг энг олди намояндаларидан бири бўлган, ўз вақтида «Бир қиз бор», «Ёнимда қол», «Ёлғизман» каби қўшиқлари билан мухлислар қалбига кириб борган Рустам Маҳмудов Туркияга кўчиб кетганига ўн йилдан ошди.

Фото: «Дарё»
«Истанбулга 2005 йили ўзбек эстрада хонандаси Озода Нурсаидованинг бир лойиҳаси сабаб келганмиз. Бу ердаги санъаткорлар, мутахассислар мен қилган мусиқий аранжировкани яхши баҳолашди ва электрон манзилларимни олиб қолишди. Тошкентга қайтганимиздан сўнг маълум вақт ўтиб, ҳамкорлик қилиш учун Туркияга кичик-кичик лойиҳаларга таклиф қилишди. Уларнинг раъйини қайтармаслик ҳамда мусиқий билимларимни янада мустаҳкамлаш, аранжировка борасида маҳоратимни ошириш мақсадида Истанбулга келдим. Вақт ўтган сари Туркияга кўникдим, менга яқинроқдек туюлди ва шу мамлакатда қолиб кетдим. Аммо ҳалигача Ўзбекистон фуқаросиман. Туғилган юртимга ҳар икки йилда бир бораман», — дейди у.

Фото: Рустам Маҳмудовнинг шахсий архивидан
2020 йил Туркиянинг энг яхши аранжировчилари ўнталигига кирган Рустам Маҳмудов Истанбулда фақат санъат билан шуғулланади, даромади шу соҳадан.

Туркиядан уй харид қилган Сарвара
«Олмача», «Муҳаббат», «Уволим бор» каби қўшиқлари билан ёш-у кексага яхши таниш хонанда Сарвара айни пайтда Туркия пойтахтида яшаб, фаолият юритяпти. 2018 йилдан бери мусофир юртда истиқомат қилаётган қўшиқчи 2020 йилнинг баҳорида Истанбулдан уй харид қилди.

Фото: Сарваранинг шахсий архивидан
«Ўн икки яшар қизим Муслимахон ҳам мен билан бирга яшайди. Ўзбекистонда ‘запрет’га тушмаганман, мен учун барча ўзбек теле ва радиоканал эшиклари ҳамиша очиқ. Ҳамон Ўзбекистон фуқаросиман. Туркия фуқаролигини олиш истагим умуман йўқ. Она юртимга тез-тез бориб келаман, тўй хизматларига кўп таклиф этишади», — дейди Сарвара.

Фото: Сарваранинг шахсий архивидан
«Анора»даги Фотима Воҳидова
2007 йили суратга олинган «Анора» фильмидаги роли ҳамда «Бир келиб кетинг қишлоғимизга» киносидаги эпизодик ижроси орқали томошабинлар ёдида қолган актриса Фотима Воҳидова ҳозирда оиласи билан Истанбул шаҳрида яшайди.

Фото: m.kino-teatr.ru
Ўзбек Миллий академик театрида 3 йил, Муқимий театрида 7 йил фаолият юритган Фотима Воҳидова 2017 йилда туркиялик Ниёзи Шаҳин исмли йигитга турмушга чиққан. У бугунги кунда асосий вақтини қизи Сумайя Симай тарбиясига ажратган.

Фото: YouTube
Турк йигитига рафиқа бўлган Наргиза Салмонова
«Тақдирлар», «О Марям, Марям», «Фарҳод ва Ширин» каби ўнлаб кино ва клиплардаги бетакрор роллари орқали танилган актриса Наргиза Салмонова ҳам бугунги кунда Туркияда ҳаёт кечирмоқда.

Фото: «Дарё»
У 2018 йилда Эмраҳ Саян исмли турк йигити билан оила қурган. Уларнинг никоҳ тўйи Истанбул шаҳрида жойлашган Босфор денгизидаги кемада бўлиб ўтган.

Фото: Наргиза Салмонованинг шахсий архивидан
«Замон» машҳур қилган Дилноза Саидова
«Севимли» телеканалининг «Замон» информацион-таҳлилий дастури орқали эл назарига тушган телебошловчи Дилноза Саидова 2019 йилда Туркия фуқаросига турмушга чиққан. Ижодий фаолиятида танаффус эълон қилган Дилноза Саидова ҳозирда Туркияда яшайди.

Фото: Дилноза Саидованинг шахсий архивидан

Фото: Дилноза Саидова ҳамкасби, телебошловчи Жаҳонгир Олимов билан




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 32
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 539
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 344
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 443
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар