«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:49
ЎЗO‘Z

Элдор Шомуродов сенсацияга қодирми?

27 фев, 19:47 3 215 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Элдор Шомуродов сенсацияга қодирми? А Сериянинг 24-туридан ўрин олган учрашувлар орасида энг қизиқарлиси Милан шаҳридаги “Жузеппе Меацца” стадионида бўлади. Бу гал мағлубиятсиз сериясини еттита учрашувга етказган икки жамоа – “Интер” ва “Женоа” ўзаро куч синашади.

Шубҳасиз, бўлажак беллашувда “Интер” ғалабасини тахмин қилаётганлар жуда кўпчиликни ташкил қилади. Антонио Конте шогирдлари узоқ танаффусдан сўнг, Италия чемпионлигига асосий даъвогар ҳисобланади. Кейинги йилларда скудеттони бошқаларга бермай келаётган “Ювентус” ҳам, Златан Иброҳимовичга суяниб қолган “Милан” ҳам ҳозир “Интер”га бас келадиган даражада эмас.

Антонио Конте шогирдлари етти ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия давомида ўз уйида “Ювентус”ни 2:0, рақиб мезбонлик қилган баҳсда “Милан”ни 3:0 ҳисобида енгиб, бу йил чемпионликка ким муносиб эканини кўрсатиб қўйди. Ромелу Лукаку ва Лаутаро Мартинес етакчилигидаги жамоа охирги еттита учрашувдан бештасида зафар қучди, икки бор дуранг қайд этди. Миланликлар рақиблар дарвозасига 16 та гол уриб, атиги учта тўп ўтказди.

Қудрати тобора ошиб бораётган “Интер”нинг энг кучли томони ҳужум чизиғида. Жорий мавсумда Лукаку 17, Лаутаро 13 та гол урди. Таркиб Европа ва жаҳон даражасидаги юлдузлар билан тўлиб тошган. “Интер” чемпионлик йўлида тўхтамоқчи эмас.

“Женоа” кейинги пайтда иродали ўйинлари билан кўпчиликни ҳайратга солмоқда. Генуяликларнинг мағлубиятсиз серияси ҳам “Интер” каби етти ўйинни ташкил қиляпти. “Женоа” тўртта ғалаба ва учта дуранг қайд этди. Серия давомида рақиблар дарвозаси ўн бор ишғол қилинди ва тажрибали посбон Маттиа Перин уч марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди.

“Женоа” юқори ўринлар учун курашаётган жамоалардан “Наполи”ни енгди, “Аталанта” майдонидан очко олиб қайтди. Элдор Шомуродов гол уриб, бурилиш ясаган ўтган турда генуяликлар “Верона” устунлигини йўққа чиқариб, мағлубиятдан қутилиб қолди.

Гарчи, бўлажак беллашув олдидан “Интер”нинг имконияти юқори баҳоланаётган бўлса-да, Давиде Баллардини келганидан кейин, “Женоа” кучли жамоаларга муносиб қаршилик кўрсатаётганини ҳам унутмаслик керак.

“Женоа” ва Элдор Шомуродовга Италия, Россия, Ўзбекистон ва бош мамлакатларда туриб мухлислик қилаётганлар генуяликлардан сенсация кутаётгани рост. Гарчи Шомуродов жамоаси ўз олдига қўйилган вазифа – лигада қолиш масаласини уддалаётган бўлса-да, “Женоа” кучли клубларни ўзи билан ҳисоблашишига ўрганиб бормоқда.

Ўтган турдаги қаҳрамонлиги эвазига Элдор Шомуродов бошланғич таркибда майдонга тушиши кутилмоқда. Ромелу Лукаку – Лаутаро Мартинес жуфтлиги даражасида бўлмаса-да, “Женоа”нинг асосий кучли томони Элдор Шомуродов ва Маттиа Дестро тандеми ҳисобланади. Буни қатор ўйинлар кўрсатиб берди.

Хуллас, Шомуродовга “Интер” каби қудратли клубларга қарши муҳим ўйинларда ўз салоҳияти ва маҳоратини намойиш этишни тилаймиз. Чунки гранд клублар билан бўладиган беллашувлар доимо мухлису мутахассислар эътиборида туради.

“Интер” – “Женоа” ўйини 28 февраль куни Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 56
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 73
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 150
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 567
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 161
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар