«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 23:56
ЎЗO‘Z

Дунёни ўзгартиришга муваффақ бўлган 4 одам

25 фев, 22:30 3 819 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёни ўзгартиришга муваффақ бўлган 4 одам Фото: «Miridei.com»
Шахсан битта одамнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди, деб ўйлайдиганлар янглишади. 1, 2, 3, боринг ана 10 киши дунёни ўзгартиришга қодир эмас, дейдиганлар ҳам адашади. Аслида ҳаммаси шундан бошланади.

Билсангиз, ХIХ асрнинг ўрталарида қуллик бекор қилинади. Бунда дастлабки қадамни Буюк Британия ташлашга аҳд қилган бўлса, кейин унинг сафига Россия ва AҚШ қўшилди. Бироқ бу ўша пайтдаги ҳукмдорларнинг инсонпарварлиги ёки хайрихоҳлиги билан боғлиқ бўлмаган.

Шунчаки оммавий саноатлаштириш бошланиб, ишлаб чиқариш соҳаларига машиналар кириб келиши, қуллар меҳнати орқа фонга ўтиб қолиши шарофати эди... Аммо шунга қарамай қора танлиларнинг ҳуқуқлари оқ танлилар билан тенглаштирилмади. Ҳа, «рангли»лар ҳам эркин бўлишди, лекин тенгҳуқуқли эмас.

Кечаги қулларни, ким қандай хоҳласа, шундай мазах қилди ва хўрлади. Билсангиз керак, у пайтларда қора танлиларга оқ танлилар билан битта жамоат транспортида юриш тақиқланган, уларни турли муассасаларга киритишмаган, арзимаган сабаблар рўкач қилиниб, жаримага тортишган... Ҳатто, полиция ходимлари автобусларда собиқ қулларга ўқ узишни истаганларга жим қараб туришган.

Бироқ қопқоғи ёпиқ идишни узоқ вақт юқори ҳароратда ушлаб турсангиз, эртами-кеч портлаши аниқ. Шу каби инсоннинг сабр-тоқати охири битади. Бундай журъатга эса 4 нафар қора танли йигит сабаб бўлди.

Улар 1960 йилнинг 1 февралида кутилмаганда қаҳвахонага кириб келиб, қаҳвага буюртма беришади. Aммо жой эгаси йигитларга тезроқ бу ердан «қорасини ўчириш»ни буюради. Улар эса жойларидан қимирламай, тонггача шу ерда қолишади. Эрта тонгда тенгсизликка қарши тинч норозилик билдирган қуллар сони ўн икки нафарга етади. Учинчи куни намойишни 60 киши, тўртинчи куни 400 киши қўллаб-қувватлайди. Корхоналар эгалари ишчиларининг келмаётганидан катта йўқотишларга дуч келиб, сигналлар беришди.

Кейинги кунлари тинч намойишлар бутун Aмерика бўйлаб тарқалди. Бу ҳаракатларга афсонавий шахс – инсон ҳуқуқлари фаоли Мартин Лютер Кинг раҳбарлик қилди. Уларнинг чиқишлари натижасида AҚШ ҳукумати томонидан «Ирқий камситишни тақиқлаш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

Шу тариқа кичик, аммо дадил қадамлар ортидан катта иш ҳал бўлди. Бу 4 кишининг бутун инсониятга қилган улкан яхшилигидир.

P.S. Суратда ўша жасур афроамерикалик талабалар

Шоҳид тайёрлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 11
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 160
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 281
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 119
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 166
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 240
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 0
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 1
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 1
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 0
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 11
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 26
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 160
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 41
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 87
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 281
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 52
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 52
  • Бўлимлар