«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 10:16
ЎЗO‘Z

Фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди

25 фев, 12:45 1 453 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролар “У.Х.” ва “Х.М.”лар фуқаро “Н.А.”ни “Миллий” (собиқ “Бунёдкор”) стадионининг қўриқлаш хизматига ишга киритиб қўйиш эвазига, ундан 1500 АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Навоий вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг масъул ходими “М.Х.” танишлари орқали фуқаро “С.О.”ни вилоят ИИБга қарашли жазони ижро этиш муассасаларидан бирига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, хизмати эвазига ундан 2000 АҚШ доллари сўрайди.
ДХХ Навоий вилояти бошқармаси, Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “М.Х.” сўралган пулдан 10,5 млн. сўмни олган вақтида ушланди.

Навоий вилояти Кармана тумани тиббиёт бирлашмаси ходими “Ж.Н.” фуқаро “А.Ч.”ни мазкур бирлашмага ишга киришида ёрдам беришини айтиб, хизмати эвазига ундан 4,5 млн. сўм олган вақтида ДХХ ва Департамент томонидан ушланди.

Шунингдек, Кармана тумани мудофаа ишлари бўлими ходими “Н.А.” фуқаро “К.З.”га ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериб, Навоий шаҳридаги кафедан 1,1 млн. сўм қарзи борлигини айтади ва ундан шу пулларни тўлаб қўйишини талаб қилади.

Ўз навбатида “К.З.” ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилади. Ўтказилган тезкор тадбир доирасида “К.З.” Навоий шаҳридаги кафе маъмуриятига сўралган қарзни тўлаганидан кейин, “Н.А.” Департаментнинг ҳудудий бошқармасига чақиртирилиб, сўров суҳбати ўтказилганда, у юқоридаги ҳолатни тан олиб, айбига иқрорлигини билдирди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 491
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 445
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 684
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 107
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 69
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 117
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 161
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 65
  • Бўлимлар