«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 18:10
ЎЗO‘Z

Ухлашдан аввал нима қилиб бўлмайди?

25 фев, 00:23 3 485 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ухлашдан аввал нима қилиб бўлмайди? Фото: Freepik
Киши ўзини қандай ҳис қилиши, иммунитет мустаҳкамланиши учун уйқунинг аҳамияти катта. Тинч ва тиниқиб ухлаш учун эса айрим қоидаларга амал қилиш ва баъзи одатлардан воз кечиш керак.

Ёғли таом истеъмол қилиш
Кечки овқат оғир ва ёғли бўлса, тонгда ҳолсизлик ҳамда киши ўзини ёмон ҳис қилиши кузатилиши мумкин. Қолаверса, тунда калорияга бой ва ҳазм қилишга қийин овқат истеъмол қилинганда ошқозон зўриқиб ишлашига тўғри келади. Қориндаги оғирлик эса ухлашга халақит қилиши мумкин.

Гаджетлардан фойдаланиш
Сиз ухлашдан аввал қўлингиздан қўймаган телефон экранидаги кўк нурлар мияни кўпроқ ишлашга мажбур қилади. Бунинг ҳисобига ҳатто ярим кечаси ҳам ухлаш қийин бўлади.

Кардиомашқлар бажариш
Доимий жисмоний машқлар уйқуни яхшилаши мумкин, аммо оғир машқлар табиий биоритмга салбий таъсир қилиб, организмни янада тетиклаштиради. Бу эса, табиийки, ухлаш қийинлашишига олиб келади. Тун осойишта ва ташвишсиз ўтиши учун спорт билан уйқудан 3 соат аввал шуғулланинг.

Ишлаш
Ишларни уйқудан бир соат аввал тугатишга ва бу вақт давомида тинчланиб, ортиқча нарсалар ҳақида ўйламасликка ҳаракат қилинг. Миянгизда қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида ўй қалашиб ётадиган бўлса, ухлаш қийинлашади.

Кофеин ва спиртли ичимлик истеъмол қилиш
Таркибида кофеин бўлган маҳсулотларни уйқудан камида икки соат аввал ичиш керак. Шунингдек, ушбу қоида спиртли ичимликларга ҳам тааллуқли. Йўқса, уйқу нотинч бўлади.

Эмоционал зўриқиш
Уйқудан олдин бирор мавзуда жон куйдириб муҳокама қилиш, баҳслашиш ва телевизор орқали эмоционал ўзгаришларга сабаб бўладиган фильмларни кўриш сизни тинчлантирмаслиги аниқ. Шу сабаб ҳам ётишдан аввал ўзингизга асабийлаштирмайдиган шароит яратишга ҳаракат қилинг. Китобсеварларга енгил новелла ўқиш тавсия қилинади. Гиёҳлардан тайёрланган шифобахш чой ичинг, иссиқ ванна қабул қилинг ва бир нечта енгил машқларни бажаринг. Шунда уйқунгиз тиниқ бўлади ва эрталаб кучга тўлиб уйғонасиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 192
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 291
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 158
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 279
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 146
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 29
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 88
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 134
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 453
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 50
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 30
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 41
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 29
  • Бўлимлар