«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 20:13
ЎЗO‘Z

Божхоначилар “шина” операциясига чек қўйишди

24 фев, 12:34 1 500 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Божхоначилар “шина” операциясига чек қўйишди Товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан,Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Чуқурсой техник-идора” темир йўл чегара божхона пости орқали пойтахтимизда фаолият юритувчи маъсулияти чекланган жамият номига келтирилган юк контейнери белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, контейнерларда йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 229,5 миллион сўмлик 459 дона автомобиль шиналари борлиги аниқланди. Мазкур товарларга 100 миллион сўм божхона тўловлари ҳисобланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда, хориждан олиб келинган юк контейнери ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, унда юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 421 миллион сўмлик 842 дона автомашина шиналари борлиги аниқланди.
Мазкур шиналар учун 173 миллион божхона тўловлари ҳисобланди.

“Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан шунга ўхшаш яна бир қонунбузарлик ҳолати аниқланди. Хорижий мамлакатдан юртимизда фаолият олиб борувчи масъулияти чекланган жамият номига олиб келинган умумий қиймати 338,5 млн. сўмлик 677 дона авто шиналар юк кузатув хужжатларида кўрсатилганидан ортиқча эканлиги маълум бўлди.

Юқоридаги барча ҳолатлар натижасида қиймати 989 млн сўмлик 1978 дона авто шиналар вақтинча сақловга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 0
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 3
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 111
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 91
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 77
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 3
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 43
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 63
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 72
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 232
  • Бўлимлар